Cенат қўмитаси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган қонунни кўриб чиқди

© Пресс-служба СенатаCенат қўмитаси йиғилиши
Cенат қўмитаси йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, айрим диний блогерларнинг ижтимоий тармоқларда фақат ўзининг диний қарашларини ифодаловчи ва диний адоватни қўзғатишга қаратилган чиқишлари кўпайиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида Жиноят кодексга ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, сўнгги пайтларда мамлакатда диний соҳа вакиллари қонуний никоҳ бўлмаса ҳам никоҳ тузишга доир диний маросимларни амалга оширмоқда. Бу ўз-ўзидан ижтимоий муаммолар юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, айрим диний блогерларнинг ижтимоий тармоқларда дунёвий ва диний ҳаёт тарзини олиб борувчи жамият вакиллари орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган, фақат ўзининг диний қарашларини ифодаловчи ва диний адоватни қўзғатишга қаратилган чиқишлари кўпайиб бораётганлиги қайд этилди.
Кўриб чиқилган қонунда миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларни бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик, кўп хотинли бўлишни тарғиб қилганлик, жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик учун тегишли жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик ҳамда фуқароларни миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб камситганлик ҳамда диний ташкилот томонидан ўзининг уставида назарда тутилмаган фаолият билан шуғулланганлик учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.
Қонун билан фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.
“Муҳокамалар жараёнида бу қонуннинг қабул қилиниши натижасида жамиятда миллатлараро тотувликни, диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга, дунёвий қадриятларни сақлаб қолишга ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга эришилиши қайд этилди”, - дейилган хабарда.

Мавзуга оид:

Жамоат жойларида юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин
Ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Қўшхотинликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0