https://sputniknews.uz/20230915/orolni-qutqarish-mirziyoev-sammit-takliflar-39002246.html
Оролни қутқариш: Мирзиёев Душанбедаги саммитда қандай таклифларни илгари сурди
Оролни қутқариш: Мирзиёев Душанбедаги саммитда қандай таклифларни илгари сурди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Ўзбекистон етакчиси кўп томонлама шериклик самарадорлигини ҳуқуқий ва институционал жиҳатдан таъминлаш бўйича муҳим вазифалар турганини қайд этиб, сув-экология соҳасидаги ҳамкорликка оид қатор амалий таклифларни илгари сурди.
2023-09-15T14:26+0500
2023-09-15T14:26+0500
2023-09-15T14:27+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
душанбе
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/38999285_83:121:915:589_1920x0_80_0_0_008372419402ec073f1b03ee499fc42a.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.Тожикистон томони раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, шунингдек, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев ва БМТ бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломати бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе ҳам қатнашди.Саммитда Орол денгизи ҳавзасида экология, сув хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда жамғарма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.Ўзбекистон етакчиси кўп томонлама шериклик самарадорлигини ҳуқуқий ва институционал жиҳатдан таъминлаш бўйича муҳим вазифалар турганини қайд этиб, сув-экология соҳасидаги ҳамкорликка оид қатор амалий таклифларни илгари сурди.Хусусан:Давлат раҳбари сўзининг якунида бугунги саммитда илгари сурилаётган ташаббуслар ва қабул қилинаётган ҳужжатларнинг амалга оширилиши жамғарма доирасида халқлар фаровонлиги ва бутун Марказий Осиё минтақасининг гуллаб-яшнаши йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.
https://sputniknews.uz/20230915/markaziy-osiyo-suv-tanqisligi-yomonlashadi-mirziyoev-38992123.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0f/38999285_262:134:870:590_1920x0_80_0_0_a26dec0e607d683a5045d2ff8925dbe9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши саммит шавкат мирзиёев
оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгаши саммит шавкат мирзиёев
Оролни қутқариш: Мирзиёев Душанбедаги саммитда қандай таклифларни илгари сурди
14:26 15.09.2023 (янгиланди: 14:27 15.09.2023) Ўзбекистон президенти Оролни қутқариш халқаро жамғармаси доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатиб ўтди
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Душанбеда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида
иштирок этди. Тожикистон томони раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, шунингдек, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев ва БМТ бош котибининг махсус вакили – Марказий Осиё учун превентив дипломати бўйича минтақавий марказ раҳбари Каха Имнадзе ҳам қатнашди.
Саммитда Орол денгизи ҳавзасида экология, сув хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда жамғарма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон етакчиси кўп томонлама шериклик самарадорлигини ҳуқуқий ва институционал жиҳатдан таъминлаш бўйича муҳим вазифалар турганини қайд этиб, сув-экология соҳасидаги ҳамкорликка оид қатор амалий таклифларни илгари сурди.
жамғарманинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва институционал механизмларини модернизация қилиш доирасида асосий ҳужжат ва битимларни хатловдан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш;
амалдаги тузилмани таҳлил қилиш ва жамғарма таркибидаги ташкилотлар ишини мувофиқлаштириш ва самарасини ошириш борасида таклифлар тайёрлаш;
унинг фаолияти ва ҳамкорлик масалаларини аниқ тартибга солувчи “Қоида ва тартиб-таомиллар”ни ишлаб чиқиш;
“йўл хариталари”, уларнинг ижроси бўйича келишилган жадвални тайёрлаш;
инвестицияларни ва техник кўмакни жалб қилиш ва тақсимлаш механизмларини ишлаб чиқиш;
қўшма лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш мақсадида махсус минтақавий конференция ўтказиш;
халқаро консультантлар иштирокида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларини ривожлантириш бўйича узоқ муддатга мўлжалланган режалар ишлаб чиқиш;
сув ресурслари, энергетика, экология ва иқтисодиёт вазирларининг доимий учрашувлари бўйича минтақавий платформани таъсис этиш;
Афғонистон вакилларини сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этиш.
Давлат раҳбари сўзининг якунида бугунги саммитда илгари сурилаётган ташаббуслар ва қабул қилинаётган ҳужжатларнинг амалга оширилиши жамғарма доирасида халқлар фаровонлиги ва бутун Марказий Осиё минтақасининг гуллаб-яшнаши йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва самарадорлигини оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.