Саидов Тожикистонда ўтказилган вазирлар йиғилишида иштирок этди

© Бахтиёр СаидовБахтиёр Саидов Тожикистонда ўтказилган вазирлар йиғилишида иштирок этди
Бахтиёр Саидов Тожикистонда ўтказилган вазирлар йиғилишида иштирок этди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида вазирлар йиғилиши ўтказилган.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 13 сентябрь куни Тожикистонда ўтказилган вазирлар йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Саидов Telegram каналида хабар берди.
“Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин жанобларига Душанбе шаҳридаги самимий қабул учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз”, - деб ёзади Саидов.
© Бахтиёр СаидовБахтиёр Саидов принял участие во встрече министров, прошедшей в Таджикистане
Бахтиёр Саидов принял участие во встрече министров, прошедшей в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2023
Таъкидланишича, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида вазирлар йиғилиши ўтказилган. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви кун тартиби ҳамда унда кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Душанбеда ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0