https://sputniknews.uz/20230913/mirziyoev-markaziy-osiyo-davlatlari-rahbarlar-uchrashuv-38857180.html
Мирзиёев Душанбедаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этади
Мирзиёев Душанбедаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Давлат раҳбари 12-14 сентябрь кунлари Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги бешинчи маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади.
2023-09-13T13:28+0500
2023-09-13T13:28+0500
2023-09-13T14:06+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ўзбекистон
марказий осиё
душанбе
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/15/26395735_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d2bd1601091385563d8e5534101c4619.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Душанбеда ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V маслаҳат учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Мирзиёев Душанбедаги саммитда қатор муҳим ва долзарб таклиф ва ташаббусларни билдиради. Президент минтақада савдо-иқтисодий, транспорт, “яшил иқтисодиёт”, энергетика, сув ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига тўхтатиб ўтади. Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви якунлари бўйича 5 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилгани хабар қилинган эди.Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббусини 2017 йилда Шавкат Мирзиёев илгари сурган эди. Минтақа етакчиларининг биринчи саммити 2018 йил март ойида Нур-Султон шаҳрида, иккинчиси 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида, учинчиси 2021 йилнинг август ойида Туркманистондаги "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида, тўртинчиси ўтган йилнинг июлида Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/15/26395735_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_008e15a8aa870ca27f939db6953c219d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 14-15 сентябрь душанбе шавкат мирзиёев марказий осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашуви
марказий осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 14-15 сентябрь душанбе шавкат мирзиёев марказий осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашуви
Мирзиёев Душанбедаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этади
13:28 13.09.2023 (янгиланди: 14:06 13.09.2023) Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Душанбеда ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V маслаҳат учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбари 12-14 сентябрь кунлари Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги бешинчи маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади”, - деди Асадов.
Унинг сўзларига кўра, Мирзиёев Душанбедаги саммитда қатор муҳим ва долзарб таклиф ва ташаббусларни билдиради. Президент минтақада савдо-иқтисодий, транспорт, “яшил иқтисодиёт”, энергетика, сув ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига тўхтатиб ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон раҳбари иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви якунлари бўйича 5 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилгани
хабар қилинган эди.Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббусини 2017 йилда Шавкат Мирзиёев илгари сурган эди. Минтақа етакчиларининг биринчи саммити 2018 йил март ойида Нур-Султон шаҳрида, иккинчиси 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида, учинчиси 2021 йилнинг август ойида Туркманистондаги
"Аваза" миллий сайёҳлик зонасида, тўртинчиси ўтган йилнинг июлида Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида
ўтказилган эди.