https://sputniknews.uz/20230913/markaziy-osiyo-davlatlar-rahbarlar-uchrashuv-5-ta-hujjat-imzolanish-38853058.html
Душанбеда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 5 та ҳужжат имзолаши кутилмоқда — рўйхат
Душанбеда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 5 та ҳужжат имзолаши кутилмоқда — рўйхат
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
2023-09-13T10:34+0500
2023-09-13T10:34+0500
2023-09-13T13:11+0500
дунёда
дунё янгиликлари
тожикистон
марказий осиё
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/13/35087793_0:45:1280:765_1920x0_80_0_0_6b48dc0df115e8efd5320d5485e3c97f.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви якунлари бўйича 5 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Нейтральный Туркменистан” расмий газетаси хабар берди.Кеча Душанбеда Марказий Осиё давлатлари вакилларининг саммитларга тайёргарлик бўйича якуний маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Муҳокамалар давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёноти лойиҳаси матнлари, шунингдек, Душанбе саммитлари бўйича якуний келишувлар келишиб олинди. Ҳужжатлар орасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёноти, қуруқликдаги транспорт соҳасида шартнома, ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари тўғрисидаги келишув, маслаҳат учрашувларини ўтказиш бўйича Миллий координаторлар кенгаши тўғрисидаги низом ва 2023-2025 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё минтақаси аҳолиси саломатлиги ва фаровонлигини қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” жой олган.Шунингдек, форум доирасида ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади ва ўндан ортиқ параллел тадбирлар режалаштирилган.Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари иштирок этиши кутилмоқда. Аввалги учрашув 2022 йилда Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган эди.
тожикистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/13/35087793_32:0:1122:817_1920x0_80_0_0_aea7ae43ffb7741a96ff32fda2082351.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 14-15 сентябрь кунлари душанбе ҳужжатлар марказий осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви
марказий осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 14-15 сентябрь кунлари душанбе ҳужжатлар марказий осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви
Душанбеда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 5 та ҳужжат имзолаши кутилмоқда — рўйхат
10:34 13.09.2023 (янгиланди: 13:11 13.09.2023) Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви якунлари бўйича 5 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Бу ҳақда
“Нейтральный Туркменистан” расмий газетаси хабар берди.
Кеча Душанбеда Марказий Осиё давлатлари вакилларининг саммитларга тайёргарлик бўйича якуний маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. Муҳокамалар давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёноти лойиҳаси матнлари, шунингдек, Душанбе саммитлари бўйича якуний келишувлар келишиб олинди.
"Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Унинг якунлари бўйича бешта ҳужжат имзоланиши режалаштирилган", - дейилган газета матнида.
Ҳужжатлар орасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёноти, қуруқликдаги транспорт соҳасида шартнома, ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари тўғрисидаги келишув, маслаҳат учрашувларини ўтказиш бўйича Миллий координаторлар кенгаши тўғрисидаги низом ва 2023-2025 йилларга мўлжалланган Марказий Осиё минтақаси аҳолиси саломатлиги ва фаровонлигини қўллаб-қувватлаш бўйича “Йўл харитаси” жой олган.
Шунингдек, форум доирасида ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади ва ўндан ортиқ параллел тадбирлар режалаштирилган.
Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари иштирок этиши кутилмоқда. Аввалги учрашув 2022 йилда Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган эди.