Мирзиёев Душанбега етиб борди — фото
11:40 14.09.2023 (янгиланди: 12:09 14.09.2023)
Oбуна бўлиш
Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Аэропортда давлат раҳбарини Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Ўзбекистон етакчиси Тожикистон президенти билан музокара ўтказади ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.






