Махсус операция: 14 сентябрнинг асосий хабарлари
21:52 14.09.2023 (янгиланди: 11:01 15.09.2023)
© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота экипажа самоходного миномёта 2с4 "Тюльпан" ЦВО на Краснолиманском направлении.
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни муваффақиятли давом эттирмоқда. Ўтган кун давомида душманнинг қурбон бўлган ва яраланган аскарлари сони 800 дан ошди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлигининг 14 сентябрь ҳисоботи:
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи Клешеевка, Андреевка, Бердичи ва 1 май аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 80-ҳаво десант ва 59-мото пиёда бригадаларининг саккизта ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 350 нафар ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар машина, бешта техника, учта АҚШда ишлаб чиқилган М777 ва М109 артиллерия тизимлари, шунингдек, битта Д-30 гаубицасини ташкил қилди.
ДХРнинг Дилеевка посёлкаси ҳудудида УҚК 28-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари Вербовое қишлоғи ҳудудида Украинанинг 82-ҳаво ҳужум ва 71-ўрмончи бригадаларининг 3 та ҳужумни қайтарди. УҚК йўқотишлари 95 нафар ҳарбий хизматчи, битта танк, иккита зирҳли жанговар машинаси ва учта автомобильни ташкил қилди. Артиллерияга қарши кураш давомида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, шунингдек, М119, Мста-Б, Д-20 ва Д- 30 гаубицалари ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 артиллерия тизими йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи Запорожье вилояти, Приютное қишлоғи ҳудудида УҚКнинг 128-ҳудудий мудофаа бригадаси ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 140 нафар ҳарбий хизматчи, бир танк, иккита зирҳли жанговар машина ва учта машинани ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи Червоная Диброва қишлоғи яқинида УҚКнинг 63-механизациялашган бригадаси ҳужумини қайтарди.
ДХРнинг Северск, Григоровка ва Серебрянка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг шахсий таркиби ва техникасига кенг қамровли зарба берилди. Украинанинг 55 нафар ҳарбий хизматчиси, учта зирҳли жанговар машинаси, учта автомобили ва Д-20 гаубицаси йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилояти, Цинковка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 30-механизациялашган бригадаси ҳужумини қайтарди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари кунига 130 нафар ҳарбий хизматчи, иккита пиёда жанговар машинаси ва учта машинани ташкил этди.
Артиллерияга қарши жанг давомида АҚШДа ишлаб чиқилган М777 ва М109 "Паладин" артиллерия мосламаси, шунингдек АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-36 радар станцияси йўқ қилинди.
Харков вилоятининг Берестовое ва Тихое аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина Қуролли кучлари бўлинмаларининг иккита ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида артиллерия зарбалари натижасида 70 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, зирҳли жанговар машина, еттита автомобиль ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета қўшинлари ва артиллерияси УҚКнинг 143 та ҳудудда жойлашган шахсий таркиби ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Бундан ташқари, ДХРнинг Новопавловка аҳоли пункти ҳудудида ҳаво нишонларини аниқлаш ва кузатишга мўлжалланган П-18 радар станцияси йўқ қилинди.
ДХРНинг Серебрянка ва Красний Лиман аҳоли пунктлари ҳудудларида иккита назорат пункти: 100-ҳудудий мудофаа бригадаси ва Украина Миллий гвардиясининг 15-полкига зарба берилди.
Запорожье вилояти Трудовое қишлоғи ҳудудида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар омбори вайрон қилинган.
Россия Аэрокосмик кучларининг қирувчи самолётлари ДХРнинг Красний Лиман қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Ми-8 вертолётини уриб туширди.
Ҳаво мудофаа кучлари кун давомида АҚШда ишлаб чиқилган тўртта HIMARS ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, 24 соат ичида Верхнекаменка, Тополевка, Пески, Василевка, Красная гора, Новофедоровка, Василевка, Алешки ва Новая Каховка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 53 та учувчисиз учиш аппарати электрон кураш воситалари ёрдамида йўқ қилинди ва бостирилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 467 та самолёт, 249 та вертолёт, 6 759 та учувчисиз учиш аппарати, 437 та зенит-ракета тизими, 11 826 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1150 та реактив тизимлари жанговар техникаси, 6374 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12982 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.