Россия Мудофаа саноатининг янги босқичи: 152-мм.ли гаубица нега суза олиши керак?

© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишРабота артиллерийского расчета в ДНР, архивное фото
Работа артиллерийского расчета в ДНР, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2023
Oбуна бўлиш
Чуқурлиги атиги 1,5 метр бўлган дарё ҳам оғир ҳарбий техника учун жиддий тўсиқ бўлади. Кўприклар ва понтонлар ҳужумнинг энг заиф нуқтаси ҳисобланади. Шу сабабли ҳам сузувчи артиллерия яқин келажакда долзарб қуролга айланади.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. “Пат-С” ўзиюрар сузувчи гаубица лойиҳасида классик артиллерия қуролининг отиш кучи, зирҳли ҳимояси, ҳаракатчанлиги ва амфибиялиги (сувда ҳам, қуруқликда ҳам ҳаракатлана олиши) — мос келмайдиган қуролларни бирлаштириш бўйича тажриба эмас, балки замон ва Россия Мудофаа вазирлигининг талабидир.
Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида артиллериядан фойдаланиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда Россия Мудофаа вазирлиги сузишга қодир катта калибрли ўзиюрар артиллерия қуролини (ЎАҚ) етказиб бериш қарори қабул қилди.
“Курганмашзавод” БМП-3 шассисида тажрибавий (Совет) 2С18 “Пат-С” ўзиюрар қуроли асосида янги 152-мм.ли ўзиюрар гаубица яратмоқда. Буюртмачи янги ўзиюрар қуролнинг энг юқори жанговар хусусиятларини — узоқ масофадан ҳужум қила олиш, ёпиқ позициялардан аниқ нишонга ура олиш, ҳаракатчанлик ва суза олиш хусусиятларини талаб қилмоқда.
Тажрибавий 152-мм ўзиюрар қурол “Пат-С” дунёдаги биринчи йирик калибрли гаубица бўлди, у сузиш жараёнида сув тўсиқларини мустақил енгиб ўтишга қодир, аммо Европада оддий қуролларнинг қисқартирилиши туфайли ишлаб чиқарилмаган. Вазият шундай бўлиб қолган.
Шундай бўлса ҳам, Россия артиллериячилари соатига 4,5 км тезликда сув тўсиқларини мустақил равишда енгиб ўтишга қодир бўлган 122-мм ўрта калибрли “Гвоздика” ўзиюрар гаубицаси билан қуролланган. МТ-ЛБ шассисидаги “Гвоздика” ўзиюрар қуроли 15 кмгача бўлган масофада душман шахсий таркиби, қуроллари ва ҳарбий техникасини йўқ қилиш учун мўлжалланган. Фаол реактив снарядларни отиш масофаси – 22 км гача. Ҳужум тезлиги – бир дақиқада 5 тагача.
Замонавий қўшма қуролли жанглар шароитлари сузувчи ўзиюрар қуролдан кўпроқ ёпиқ позицияларда кучли (узоқ масофага) ҳужум қилиш, ўта ҳаракатчанлик ва сувда камида 10 км / соат тезликка эга бўлишини талаб қилади.
Мураккаб технологик муаммоларни ҳал қилиш учун “Курганмашзавод” зарур ва муҳим илмий-ишлаб чиқариш салоҳиятига эга. 2023-2024 йилларда корхона қувватларини қайта жиҳозлаш учун бир неча миллиард рубль ажратилган. Украинадаги махсус ҳарбий операция даврида “Курганмашзавод” БМП-3 ва “Бережок” жанговар модули билан модернизация қилинган БМП-2М ни ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширди. Баҳорда бу ерда 5 км гача масофали 2С25М “Спрут-СДМ1” ўзиюрар (сузувчи) танкга қарши қурол ишлаб чиқарила бошланди. Буларнинг барчаси катта калибрли ва қувватли янги сузувчи ўзиюрар қурол лойиҳасининг тезлаштирилган тарзда амалга оширилишини тахмин қилиш имконини беради.

Хорижий муқобиллари

Россия мудофаа саноати мос келмайдиган нарсаларни нафақат артиллерияда муваффақиятли бирлаштирмоқда. Ғарб қуролсозларини “Гвоздика” ўзиюрар амфибия артиллерия қуролининг юқори хусусиятлари хавотирга солмоқда.
XX асрнинг биринчи ярмида америкаликлар Тинч океанидаги оролларида десант операцияларини қўллаб-қувватлаш учун 105-мм сузувчи ўзиюрар қуролларни ёки енгил танкларни яратишга муваффақиятсиз уринишди. Бу масала патентлардан узоққа бормади, у пайтда ҳатто 76-мм Т50 (М18) танкка қарши қуролни ҳам юбориш иложи бўлмади.
Британия давлат конструкторлик бюроси "Fighting Vehicle Research and Development Establishment" (FVRDE) 1960 йилларда муваффақиятлироқ бўлиб, у ерда 105-мм калибрли “Эббот” FV433 ўзиюрар амфибия қуролини яратди. Сув тўсиқларини енгиб ўтиш учун аввал ўзиюрар қурол корпусининг периметри бўйлаб резина мато экранни кўтариш ва маҳкамлаш керак эди. Жуда номувофиқ (ишончсиз) тузилма дарёлар ва кўлларни тезда кесиб ўтишга тўсқинлик қилди. Британиянинг сўнгги “Эббот” ўзиюрар қуроллари 1990 йилларнинг ўрталарида фойдаланишдан чиқарилган. 1993 йилда унинг ўрнини эгаллаган 155-мм ўзиюрар қурол AS-90 сузиш қобилиятига эга эмас эди. 2022 йил бошига келиб, бу қуроллардан кўпи билан 90 таси қолди ва Лондон уларнинг учдан бир қисмини Россия махсус ҳарбий операция ҳудудида утилизация қилиш учун Украинага топширди. Хуллас, британиялик артиллериячилар қолган антиқа AS-90 ўзиюрар қуролларидан 2032 йилгача фойдаланишни режалаштирмоқда.
Россиядан ташқарида катта калибрли артиллериянинг амфибия қобилияти йўқолган. Хитойнинг 105-мм калибр тўпли ZTD-05 каби амфибия пиёда жанговар машиналари ва танклари алоҳида “оила” ҳисобланади. Шундай қилиб, хорижий сузувчи ўзиюрар қуроллар рўйхатида фақат иккита ном мавжуд ва иккаласи ҳам ўтмишдан.
Аммо қўшинлар (артиллерия) томонидан сув тўсиқларини тезда кесиб ўтиш энг мураккаб замонавий муаммодир.
Ҳатто бир ярим метрдан ортиқ чуқурликдаги ўртача дарёларни кесиб ўтиш билан боғлиқ жанговар ҳаракатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, улар жиддий тўсиқ ва душман мудофаасининг муҳим чизиғига айланади. Кўприклар, понтонли ўтиш жойлари ва паромлар жуда заиф, шунинг учун амфибия зирҳли техника ва артиллерия яқин келажакда жанг майдонида ва денгизда амфибия операцияларида жуда долзарб бўлади.
Маълумки, Россия мудофаа саноати мутахассислари янги жисмоний омилларга асосланган қуролларни, аммо артиллерия – қуруқликда ва сувда юқори жанговар самарадорлигини унутмаган ҳолда муваффақиятли ишлаб чиқмоқдалар.
Махсус ҳарбий операция ҳудудида артиллерия ҳужумлари душманнинг аскар ва ҳарбий техникадаги йўқотишларининг 80 фоизини таъминлайди.
Янгиликлар лентаси
0