https://sputniknews.uz/20230913/markaziy-osiyo-transport-vazirlari-qoshma-kommyunike-38891416.html
Марказий Осиё транспорт вазирлари қўшма коммюнике имзолашди – тафсилотлар
Марказий Осиё транспорт вазирлари қўшма коммюнике имзолашди – тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Душанбе шаҳрида Марказий Осиё (МО) давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви арафасида МО транспорт вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Унинг якуни бўйича Душанбе коммюникеси қабул қилинди
2023-09-13T17:31+0500
2023-09-13T17:31+0500
2023-09-13T18:03+0500
сиёсат
марказий осиё
транспорт вазирлиги
душанбе
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20170342_0:417:1979:1530_1920x0_80_0_0_9c0928a042d1e33f296aae4ea9fc9ddd.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Душанбе шаҳрида Марказий Осиё (МО) давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви арафасида МО транспорт вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Унинг якуни бўйича Душанбе коммюникеси қабул қилинди, деб хабар бермоқда Тожикистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.Учрашув Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим раислигида Қозоғистон транспорт вазири Марат Карабаев, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Туркманистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги транспорт ва алоқа агентлиги директори Мамметхан Чакиев иштирокида бўлиб ўтган.Марказий Осиё мамлакатлари минтақа давлатлари ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида транспорт ва логистика хизматларини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитларни яратишларини маълум қилишди.Минтақа давлатлари ва бошқа мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасида ўзаро боғлиқни таъминлаш учун Марказий Осиё мамлакатларининг логистик имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланган.Коммюникега кўра, мамлакатлар икки ва кўп томонлама платформалардан фойдаланиб, ҳамкорликни мустаҳкамлашади. Бундан кўзланган мақсад: Марказий Осиё мамлакатлари ва бошқа давлатлар ўртасидаги алоқани ривожлантириш ва транспорт йўлакларини яхшилаш.Вазирлар “Марказий Осиёдаги ерусти боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисидаги” битим лойиҳасини маъқуллашди. Битим 14-15 сентябрь куни Душанбеда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви доирасида имзоланиши кутилмоқда.Битимнинг асосий мақсадлари – ерусти транспорти билан халқаро ташишни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, Марказий Осиё минтақасидаги транспорт хизматлари бозорида рақобатли муҳитни таъминлаш, янги халқаро йўлакларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20170342_167:372:1870:1649_1920x0_80_0_0_4cbd44f00459fade2dce03b80035763d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё (мо) давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви марказий осиё транспорт вазирлари ҳамкорлик
марказий осиё (мо) давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви марказий осиё транспорт вазирлари ҳамкорлик
Марказий Осиё транспорт вазирлари қўшма коммюнике имзолашди – тафсилотлар
17:31 13.09.2023 (янгиланди: 18:03 13.09.2023) Душанбеда Марказий Осиё транспорт вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Душанбе шаҳрида Марказий Осиё (МО) давлатлари раҳбарларининг
бешинчи маслаҳат учрашуви арафасида МО транспорт вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Унинг якуни бўйича Душанбе коммюникеси қабул қилинди, деб
хабар бермоқда Тожикистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Учрашув Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим раислигида Қозоғистон транспорт вазири Марат Карабаев, Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва Туркманистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги транспорт ва алоқа агентлиги директори Мамметхан Чакиев иштирокида бўлиб ўтган.
Марказий Осиё мамлакатлари минтақа давлатлари ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида транспорт ва логистика хизматларини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитларни яратишларини маълум қилишди.
“Томонлар Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги интермодал ва мултимодал трансчегаравий ва транзит транспорт хизматларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳозирги ва юзага келаётган масалаларни ҳал қилиш ҳамда минтақа мамлакатлари учун мултимодал йўлаклар орқали етказиб бериш занжирини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш муҳимлигини қайд этишди”, - дейилган ҳужжатда.
Минтақа давлатлари ва бошқа мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасида ўзаро боғлиқни таъминлаш учун Марказий Осиё мамлакатларининг логистик имкониятларидан кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланган.
Коммюникега кўра, мамлакатлар икки ва кўп томонлама платформалардан фойдаланиб, ҳамкорликни мустаҳкамлашади. Бундан кўзланган мақсад: Марказий Осиё мамлакатлари ва бошқа давлатлар ўртасидаги алоқани ривожлантириш ва транспорт йўлакларини яхшилаш.
Вазирлар “Марказий Осиёдаги ерусти боғлиқлигини мустаҳкамлаш тўғрисидаги” битим лойиҳасини маъқуллашди. Битим 14-15 сентябрь куни Душанбеда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви доирасида имзоланиши кутилмоқда.
Битимнинг асосий мақсадлари – ерусти транспорти билан халқаро ташишни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, Марказий Осиё минтақасидаги транспорт хизматлари бозорида рақобатли муҳитни таъминлаш, янги халқаро йўлакларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш.