Ким Чен Ин: империализмга қарши курашишда ҳамиша Россия билан бирга бўламиз

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишВладимир Путин ва Ким Чен Ин учрашуви
Владимир Путин ва Ким Чен Ин учрашуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.09.2023
Oбуна бўлиш
КХДР етакчиси Москва билан муносабатларни ривожлантириш Пхеньян учун ҳозир устувор вазифа экани қайд этди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда мамлакат империализмга қарши курашишда ҳамиша Россия билан бирга бўлишига умид билдирди.
“Умид қиламанки, биз империлизмга қарши курашда ва суверен давлат барпо этиш учун ҳамиша бирга бўламиз”, - деди Ким Чен Ин.
КХДР етакчиси Москва билан муносабатларни ривожлантириш Пхеньян учун ҳозир устувор вазифа экани ва президент Владимир Путин билан учрашув уларни янги даражага олиб чиқиши зарурлигини таъкидлади.
“Ҳозир бизнинг мамлакатимиз учун устувор вазифа Россия Федерация билан муносабатлар”, - деди у.
Шимолий Корея Россия ўз суверенитети ва хавфсизлиги учун муқаддас кураш учун бел боғлаган деб ҳисоблайди ва Россия президентининг барча қарорларини қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин Путиннинг таклифи билан Россияга ташриф буюрди. Етакчилар “Шарқий” космодромида учрашишди ва суҳбатлашишди.
Янгиликлар лентаси
0