https://sputniknews.uz/20230913/putin-kim-chen-in-vostochny-kosmodrom-38852179.html
Путин ва Ким Чен Ин “Восточный” космодромида суҳбатлашди
Путин ва Ким Чен Ин “Восточный” космодромида суҳбатлашди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин “Восточный” космодромида қисқа суҳбат олиб боришди.
2023-09-13T10:15+0500
2023-09-13T10:15+0500
2023-09-13T10:57+0500
владимир путин
ким чен ин
шимолий корея
россия
музокаралар
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0d/38852809_0:0:3025:1702_1920x0_80_0_0_577e791febeded15152c3d2c110cc37e.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин “Восточный” космодромида қисқа суҳбат олиб боришди, деб хабар беради РИА Новости.Учрашув маросими Ягона техник мажмуанинг ракета-ташувчиларни ўрнатиш ва синовдан ўтказиш биносининг асосий кириш қисмида бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари космодромни кўздан кечирди, сўнг музокаралар ўтказди.КХДР раҳбари поездда “Шарқий” вокзалига, монтаж-синов биноси ёнидаги йўлга етиб келди.Ким Чен Ин вагонига қизил гиламли йўлак келтирилди, унинг икки томонида икки давлат байроқлари билан Шарқий ҳарбий округ фахрий қоровуллари саф тортди. Шимолий Корея раҳбарини Россия ва КХДР ҳукуматлараро комиссияси раҳбари, табиий ресурслар ва экология вазири Александр Козлов ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протоколи департаменти директори Игорь Богдашев кутиб олди.Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин Путиннинг таклифи билан Россияга ташриф буюрди. Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ икки давлат раҳбарларининг делегациялар таркибида ҳам, яккама-якка ҳолда ҳам музокаралар олиб боришини маълум қилган эди. Учрашувларда икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, савдо-иқтисодий алоқалар ва маданий алмашинувлар масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, Кремль вакилининг сўзларига кўра, минтақадаги вазият ва умуман халқаро масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилади.
https://sputniknews.uz/20230912/kim-chen-in-rossiya-video-38836098.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/0d/38852809_378:0:2569:1643_1920x0_80_0_0_071b082493af41bc3e3ca50513f41a9a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин ким чен ин “восточный” космодроми россия ташриф
путин ким чен ин “восточный” космодроми россия ташриф
Путин ва Ким Чен Ин “Восточный” космодромида суҳбатлашди
10:15 13.09.2023 (янгиланди: 10:57 13.09.2023) Владимир Путин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин “Восточный” космодромида қисқа суҳбат олиб боришди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин “Восточный” космодромида қисқа суҳбат олиб боришди, деб хабар беради
РИА Новости. Учрашув маросими Ягона техник мажмуанинг ракета-ташувчиларни ўрнатиш ва синовдан ўтказиш биносининг асосий кириш қисмида бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари космодромни кўздан кечирди, сўнг музокаралар ўтказди.
КХДР раҳбари поездда “Шарқий” вокзалига, монтаж-синов биноси ёнидаги йўлга етиб келди.
Ким Чен Ин вагонига қизил гиламли йўлак келтирилди, унинг икки томонида икки давлат байроқлари билан Шарқий ҳарбий округ фахрий қоровуллари саф тортди. Шимолий Корея раҳбарини Россия ва КХДР ҳукуматлараро комиссияси раҳбари, табиий ресурслар ва экология вазири Александр Козлов ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протоколи департаменти директори Игорь Богдашев кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Ким Чен Ин Путиннинг таклифи билан Россияга ташриф буюрди. Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ икки давлат раҳбарларининг делегациялар таркибида ҳам, яккама-якка ҳолда ҳам музокаралар олиб боришини маълум қилган эди. Учрашувларда икки томонлама ҳамкорлик, жумладан, савдо-иқтисодий алоқалар ва маданий алмашинувлар масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, Кремль вакилининг сўзларига кўра, минтақадаги вазият ва умуман халқаро масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилади.