Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украинанинг қарши ҳужуми боши берк кўчага кириб қолди — австриялик полковник

© AP Photo / LIBKOSУкраиналик аскарлар, архив сурат
Украиналик аскарлар, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
Oбуна бўлиш
Экспертнинг таъкидлашича, “ёмғирли мавсумнинг бошланиши ва тупроқ ювилиб кетиши туфайли вақт омили Украина учун ноқулай вазиятга айланмоқда”.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг (УҚК) қарши ҳужуми тўхтаб қолди, Украина томони фақат аскарларнинг руҳиятини сақлаб қолиш учун бу ҳақиқатнинг аксини айтмоқда. Бу фикрни австриялик полковник ва ҳарбий таҳлилчи Маркус Райснер Германиянинг “n-tv” телеканалига берган интервьюсида билдирди.
“Ҳамма нарса Украина ҳужуми тўхтаб қолганидан далолат бермоқда”, — деди Райснер. У АҚШ Қуролли кучлари (ҚК) штаб бошлиқлари қўмитаси (ШБҚ) раиси Марк Миллининг Украинанинг жорий қарши ҳужумда натижа кўрсатишига атиги 30-45 кун қолгани ҳақидаги баёнотларини эслатиб ўтди.
Шу нуқтаи назардан, экспертнинг таъкидлашича, “ёмғирли мавсум бошланиши ва тупроқ ювилиб кетиши туфайли вақт омили Украина учун ноқулай вазиятга айланмоқда”.
Райснернинг тушунтиришича, Украина томони ва Вашингтон урушни ўрганиш институти ISW (Institute for the Study of War) экспертларининг украиналиклар олға интилаётгани ҳақидаги сўнгги баёнотлари асосан “аскарларнинг руҳий ҳолатини сақлаб қолиш”га қаратилган.
“Агар жанг майдонидан олинган фотосуратларга қаралса, ўтган ҳафтага нисбатан сезиларли ижобий ўзгаришларни топиб бўлмайди”, — деди ҳарбий. У, шунингдек, тахминан ўн кун олдин ҳарбий мудофаа чизиғидаги муваффақиятлар “давомий бўлмагани”, яъни Украина қўшинлари, аввалгидек, Россия мудофаасининг биринчи ва иккинчи қаторлари орасида эканлигини қўшимча қилди.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилинишича, Украина армияси 4 июндан бери муваффақиятсиз ҳужум уринишларини амалга оширмоқда. 12 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин УҚК шу вақт ичида 71,5 минг ҳарбий хизматчи, 543 танк ва деярли 18 минг турли тоифадаги зирҳли техникани йўқотганини маълум қилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Украинанинг қарши ҳужумидан ҳеч қандай натижа йўқ.
Работа экипажа 2С3 Акация в ходе спецоперации на Украине. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Украина Россиянинг мудофаа чизиғини ёриб ўтолмагани учун қарши ҳужум тўхтаб қолди — ОАВ
Янгиликлар лентаси
0