Украина Россиянинг мудофаа чизиғини ёриб ўтолмагани учун қарши ҳужум тўхтаб қолди — ОАВ

© Sputnik / Виктор Антонюк / Медиабанкка ўтишРабота экипажа 2С3 "Акация" в ходе спецоперации на Украине.
Работа экипажа 2С3 Акация в ходе спецоперации на Украине. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Oбуна бўлиш
Asia Times: Украина қуролли кучлари Россиянинг кучли мудофаа чизиғини бузиб ўтишга қодир эмас.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Украина қуролли кучлари Россиянинг яхши тайёрланган мудофаа чизиғини ёриб ўтолмагани учун қарши ҳужум тўхтаб қолди. Бу ҳақда Asia Times нашри шаҳрловчиси Даниэл Уильямс маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украина Қуролли Кучлари муваффақияти йўқлигининг асосий сабаби рус қўшинлари томонидан шарқ ва жанубдаги фронт қўйган кучли ва кенг мина майдонлари эди”, деди у.
Журналистнинг сўзларига кўра, украиналиклар октабрь ойи охирида қиш бошланишидан олдин муҳим ғалабаларни қўлга киритишни хоҳлашди, бироқ Россия қўмондонлигининг тактикаси туфайли бу энди имконсиздек кўринади.
Олдинги сафдаги аскарлар ҳужумни дарахтдан дарахтга ўтиш сифатида тасвирлайди, дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, у Украина қўшинларининг тактик камчиликлари мураккаб ҳужумларни амалга ошириш имкониятини чеклашини ҳам қўшимча қилди. Натижада Украина энди қарши ҳужумда муваффақиятга эриша олмайди, дея хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0