https://sputniknews.uz/20230912/toshkent-viloyati-uzum-sayli-xalqaro-festival-38817281.html
Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали ўтказилади
Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Паркент туманида 15-16-сентябрь кунлари “Узум сайли” халқаро фестивали ўтказилади.
2023-09-12T14:21+0500
2023-09-12T14:21+0500
2023-09-12T16:14+0500
маданият
ўзбекистон
тошкент вилояти
фестивал
узум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/489/21/4892164_0:103:3277:1946_1920x0_80_0_0_d07a259c9c8cc616577382cb5872a0dc.jpg
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади, дея хабар берди Туризм қўмитаси.Тошкент вилоятининг эко ва агротуризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида 15-16-сентябрь кунлари Паркент туманида “Узум сайли” халқаро фестивали ўтказилади.Тадбирнинг асосий мақсади - сайёҳлар оқимини ошириш, узумчилик ва виночилик йўналишида тажриба алмашиш, эко туризм маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда хорижий сармояларни республикага жалб қилишга қаратилган. Тадбирда хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан маҳорат дарслари, бизнес лойиҳалар, экотуризм ва узумчилик соҳасида эришилган натижалар тақдимоти ўтказилади.Тадбирнинг маданий қисмидан эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ўрин олган.Тадбир Туризм қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.Маълумот учун, республика бўйича 182,1 минг гектар (107 минг ҳосилли) токзорлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 2 миллион тонна узум етиштириш режалаштирилган. 2021-2023 йилларда 88,3 минг гектар, шундан 2023 йилда 14,4 минг гектар узумзорлар барпо этилди. Йил якунигача яна 28 минг гектар барпо этиш кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20230827/rossiyadan-ham-mijozlar-keladigan-ozbekistondagi-eng-mashhur-uzumzorlar-38279855.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/489/21/4892164_88:436:1938:1824_1920x0_80_0_0_3e2b0bfae9b71ca1c385ef7306474f26.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент вилояти “узум сайли” халқаро фестивали туризм қўмитаси
ўзбекистон тошкент вилояти “узум сайли” халқаро фестивали туризм қўмитаси
Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали ўтказилади
14:21 12.09.2023 (янгиланди: 16:14 12.09.2023) Паркент туманида 15-16-сентябрь кунлари “Узум сайли” халқаро фестивали ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади, дея хабар берди
Туризм қўмитаси. Тошкент вилоятининг эко ва агротуризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида 15-16-сентябрь кунлари Паркент туманида “Узум сайли” халқаро фестивали ўтказилади.
Тадбирнинг асосий мақсади - сайёҳлар оқимини ошириш, узумчилик ва виночилик йўналишида тажриба алмашиш, эко туризм маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда хорижий сармояларни республикага жалб қилишга қаратилган.
“Фестивалда республиканинг 12 та вилоятидан фермер хўжаликлари, экотуризм йўналишидаги тадбиркорлар ва турли хил табиий ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этади. Ҳар бир ҳудуд ўз эко, агро, гастротуризм салоҳиятини намойиш этади”, - дейилади хабарда.
Тадбирда хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан маҳорат дарслари, бизнес лойиҳалар, экотуризм ва узумчилик соҳасида эришилган натижалар тақдимоти ўтказилади.
Тадбирнинг маданий қисмидан эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ўрин олган.
Тадбир Туризм қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил қилинмоқда.
Маълумот учун, республика бўйича 182,1 минг гектар (107 минг ҳосилли) токзорлар мавжуд. Шу йилнинг ўзида 2 миллион тонна узум етиштириш режалаштирилган. 2021-2023 йилларда 88,3 минг гектар, шундан 2023 йилда 14,4 минг гектар узумзорлар барпо этилди. Йил якунигача яна 28 минг гектар барпо этиш
кўзда тутилган.