Рубль, мигрантлар, сайлов: Путиннинг Шарқий иқтисодий форумдаги нутқидан асосий фикрлар
14:38 12.09.2023 (янгиланди: 14:48 12.09.2023)
© Sputnik / Алексей Даничев
/ Oбуна бўлиш
Россия президенти Шарқий иқтисодий форумида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форуми ялпи мажлисида нутқ сўзлаб, саволларга жавоб берди.
Россия раҳбарининг асосий баёнотларини қуйида келтирамиз.
Бизнесменларга мурожаат
Владимир Путин капиталларни Россияга киритиш ишончлироқ ва яхшироқ эканини таъкидлади.
“Кўплари айрим ҳамкорлар томонидан муайян босимга дуч келган тадбиркорларимизга мурожаат қилган эдим. Бугун яна бир бор такрорламоқчиман: Россияга капитал киритиш албатта ишончлироқ ва яхшироқ. Биз капиталларга нима бўлаётгани, улар қаерга ҳаракатланаётганини кўриб турибмиз. Бир хатони қайта такрорламанг”, - деди Россия раҳбари.
У тадбиркорларни сармояларини хоҳ йирик, хоҳ кичик бўлсин, мамлакатдаги лойиҳаларга киритишга чақирди.
Рубль курси
Россия етакчиси рубль курси билан боғлиқ масалада ҳал этиб бўлмайдиган муаммо йўқлигини қайд этди.
“Бу, албатта, Россия Федерацияси Марказий банки ва ҳукуматининг синчковлик билан тадқиқот ўтказишини талаб этади. Бироқ мен бунда бартараф этиб бўлмайдиган муаммо ва қийинчиликлар йўқ деб ўйлайман”, - деди Путин.
Россия раҳбари рубль курси масаласини ҳал этишда ҳеч ким ҳеч қандай кескин хатти-ҳаракат қилмаслигини қўшимча қилди. МБнинг асосий ставкани кўтариш қарори инфляция хатарларини камайтиришга боғлиқ бўлган.
Бу ҳақда гапириш ҳали эрта
Путин бўлажак президент сайловида унинг номзоди илгари сурилиши мумкинлиги ёки йўқлигини ҳақидаги суҳбатни йил охиригача қолдирди.
“Қонунга биноан, парламент йил охирига қадар қарор қабул қилиши керак. Қарор қабул қилинса, сайловлар ҳақида эълон қилинса, санаси айтилса, ўшанда гаплашамиз”, - деди Путин.
Мигрантлар ҳақида
Путин мигрантлар оқими масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарурлигни таъкидлади. У Россия иқтисодиёти мигрантларга муҳтожлигини айтди, аммо агар янги технологиялар жорий этилса, мигрантларнинг катта оқими керак бўлмаслиги ҳам мумкин.
Ғарб молиявий муносабатлар тизимини барбод қилмоқда
Путиннинг сўзларига кўра, дунё иқтисодиёти ўзгаришда давом этмоқда, бунга асосий сабаблардан бири Ғарб молиявий муносабатлар тизимини барбод қилаётгани.
Президент бунинг ортидан бирор бир ташқи босимга ён бермайдиган, ўз миллий манфаатлари кўзлайдиган давлатларнинг иқтисодий ҳамкорлигини кенгайиб бораётганини қайд этди.
АҚШ ва унинг сиёсати
Путин Қўшма Штатлар ўз иттифоқчилари ва ҳамкорларига босим ўтказаётганини таъкидлади. Уларнинг дўстлари йўқ, фақат ўз манфаатлари бор.
“Улар ўз иттифоқчилари, ўз ҳамкорларига босим ўтказишяпти, уларнинг дўстлари йўқ, уларнинг фақат ўз манфаати бор. Бу британча формуланинг давоми”, - деди Россия раҳбари АҚШ сиёсати ҳақида гапираётиб.
Украинанинг ўхшамаган қарши ҳужуми ва музокаралар
Путин Украина қарши ҳужумининг натижаси йўқлигини маълум қилди. Украина қарши ҳужум қиламан деб 71 минг кишисини йўқотган. Бундан ташқари, Украина Қуролли кучлари 543 та танки, 18 мингта турли зирҳли машинасидан айрилган.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Украинага янги қурол-яроғ, жумладан, кассетали ўқ-дори, кам бойитилган снаряд ва F-16 қирувчиларини етказиб бериш фронтдаги вазиятни ўзгартирмайди.
Путиннинг таъкидлашича, Украинада Россия билан музокаралар ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги фармонни бекор қилиш мулоқот учун биринчи қадам бўлиши мумкин.
“Агар Қўшма Штатлар Украина музокараларга тайёр деб ҳисобласа, унда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг музокаралар ўтказишни тақиқловчи фармонини бекор қилишсин”, - деди Россия етакчиси.
Путин душман қарши ҳужум олиб бораётган экан, Россия жанговар ҳаракатларни тўхтата олмаслигини таъкидлади.