Путин хорижлик талабаларнинг Россия фуқаролигини олишини осонлаштиришга чақирди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в VIII Восточном экономическом форуме
Президент РФ В. Путин принял участие в VIII Восточном экономическом форуме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
Oбуна бўлиш
Россия президенти фуқароликни олиш учун зарур бўлган стажга таҳсил муддатини қўшиш кераклиги масаласини кўриш чиқиш даркорлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия юқори малакали мутахассисларга, жумладан, хорижлик талабалар орасидан эга бўлишдан манфаатдор, бироқ улар томонидан фуқароликни олиш жараёнида қоғозбозликка чек қўйиш устида ўйлаб кўриш керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумида маълум қилди.

“Булар (Россия олийгоҳларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар – таҳр.) бизнинг иқтисодиётимиз учун лозим бўлган кишилардир. Бу аниқ. Улар маълум бир илмга эга, боз устида, Россияникига. Мен бу жараёнларни такомиллаштириш устида бош қотириш, қоғозбозликка барҳам бериш кераклигига қўшиламан”, - деди Россия раҳбари.

Путин фуқароликни олиш учун зарур бўлган стажга таҳсил муддатини қўшиш кераклиги масаласини кўриш чиқиш даркорлигини таъкидлади.
Россия етакчиси Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда олиш масаласи мамлакат учун нозик масала эканини қайд этди. Бунда бу одамларнинг Россиядаги ҳаётга мослашиши, мамлакат маданияти ва миллий урф-одатларини ҳурмат қилишини инобатга олмоқ зарур.
Шу билан бирга, у Россия олийгоҳларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар “бошқа контингент” эканини таъкидлади.
“Бу кишилар махсус ўрта, ёки олий маълумотлилар. Бунда бизда улар томонидан фуқароликни олишни соддалаштиришга оид муайян қарорлар қабул қилинган. Ўзимиз ҳам Россияда ишлаши мумкин бўлган ва истайдиган бундай мутахассисларга эга бўлишдан манфаатдормиз. Боз устига, улар бизда таҳсил олишган, улар тилни билишади, бизнинг муҳитга қўшилишган. Қаерда яшаётганларини ва у билан боғлиқ нарсаларни тушунишади. Бу уларнинг Россиядаги ҳаётга мослашишларини осонлантиради”, - деди Путин.
Янгиликлар лентаси
0