https://sputniknews.uz/20230912/nega-aqsh-kievga-abrams-va-atacms-raketalarini-etkazib-berishni-kechiktirmoqda-38825596.html
Нега АҚШ Киевга Abrams танклари ва ATACMS ракеталарини етказиб беришни кечиктирмоқда?
Нега АҚШ Киевга Abrams танклари ва ATACMS ракеталарини етказиб беришни кечиктирмоқда?
Sputnik Ўзбекистон
Киев режимига Америка қуроллари етказиб берилиши секинлашишининг сабаби шундаки, Вашингтон махсус ҳарбий операция ҳудудида ёнаётган “энг кучли” Abrams танклари, уриб туширилган F-16 қирувчи самолётлари ва ATACMS тактик ракеталарини кўришни истамаяпти.
2023-09-12T22:31+0500
2023-09-12T22:31+0500
2023-09-12T22:31+0500
россия
украина
владимир зеленский
ақш
нато
ғарб
ҳарбийлар
ҳарбий
ҳарбий техника
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/983/35/9833587_0:282:3070:2009_1920x0_80_0_0_62d296b4fbae60b5d9ae37730a70aa33.jpg
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Киев режимига Америка қуроллари етказиб берилиши секинлашишининг сабаби шундаки, Вашингтон махсус ҳарбий операция ҳудудида ёнаётган “энг кучли” Abrams танклари, уриб туширилган F-16 қирувчи самолётлари ва ATACMS тактик ракеталарини кўришни истамаяпти.АҚШ армияси Украина қуролли кучлари танкчиларини Германияда тайёрлаш муддатини бир неча ҳафтага узайтирди. Сабаби М1А1 Abrams экипажлари етарли даражада тайёр эмас эмиш. Аслида, ўқитиш ва Америка қуролларини етказиб беришнинг секинлашиши Украина армиясининг муваффақиятсиз қарши ҳужуми билан боғлиқ бўлиб, у ёзда уч ой давомида аскар ва ҳарбий техникада катта йўқотишларга дуч келди — 66 минг ҳарбий хизматчи ва 7600 қурол йўқ қилинган. Американинг 60 дан ортиқ “ёнмайдиган” Bradley пиёда жанговар машиналари, шунингдек, “бузилмас” немис Leopard танклари ва Британиянинг Challenger танклари ёниб кетди.Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида ўн миллиардлаб долларларни бепарволик билан йўқотиш ва шу билан бирга АҚШ ҳарбий-саноат мажмуасининг обрўси тўкилиши ҳатто энг муросасиз Вашингтон “лочинлари” га ҳам хуш келмаяпти. Шу сабабли, сентябрь ойининг бошига қадар М1А1 Abrams да қайта ўқитилган УҚК га 200 нафар мутахассис тўсатдан ўзларини “тайёр эмас” деб қолишди ва шу кунгача Украинага бирорта ҳам Америка танки етиб келмади.Украина президенти Владимир Зеленский узоқ вақтдан бери сўраб келаётган ATACMS тактик ракеталари (300 км гача учиш масофали) олиб келиниши худди шундай тарзда тўхтаб қолган. Оқ уйдан сизиб чиққан маълумотлар қарорнинг қабул қилиниши “чўзилиб кетганлиги” дан далолат беради, аммо маъмурият расмий вакили Джон Кирби яқинда маълум қилишича: “ATACMS масаласи бўйича ҳалигача қарор қабул қилинмади”. Эътибор берамиз, Пентагон арсеналида бор-йўғи 2500 га яқин шундай ракеталар бор ва уларнинг аксарияти юқори аниқликка эга эмас (замонавий эмас). Янгиларини – йилига 500 дона ишлаб чиқариш – барча хорижлик харидорларнинг эҳтиёжларини қондира олмайди. Бундан ташқари, АҚШ Украинага ATACMS юбориши Россия Федерацияси билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога олиб келиши мумкинлигини тушунади.Фазовий қасрларУҚКнинг инглиз тилини яхши биладиган ўн нафар учувчисига эга бўлган Киев 2023 йил қишида махсус ҳарбий операция ҳудудида F-16 қирувчи самолётларидан фойдаланишни режа қилиб қўйган. Пентагоннинг фикрича, учувчилар ва техник ходимларни қайта тайёрлаш 12 ойдан кўпроқ вақтни талаб қилади. Ҳарбий ҳаво кучларини ташкил қилиш ва жанговар фойдаланиш тамойилларини тушунмаган Зеленский Ғарб томонидан совға қилинган 160 та F-16 қирувчи самолётлари Россиянинг ҳаводаги ҳукмронлигини мўжизавий тарзда йўқ қилишига умид қилмоқда. Албатта, учувчилар ва аэродромлар танқислиги НАТО давлатлари томонидан қопланиши керак. Киев режими нима қилиб бўлса ҳам АҚШ ва альянсни Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога тортишга ҳаракат қилмоқда. Қанча кўп қурол етказиб берилса, шунчалик учинчи жаҳон уруши яқинроқ деган маънони англатади, лекин бу эса ҳали Ғарбнинг режаларига кирмайди.АҚШ армияси штаб бошлиқлари раҳбари Марк Миллининг сўзларига кўра, “руслар юзлаб тўртинчи ва бешинчи авлод қирувчиларига эга”. Қўғирчоқ Киев режими ва НАТО блокини махсус ҳарбий оперция ҳудудида фақат йўқотишлар, умидлар пучга чиқиши, афсоналарнинг қулаши ва Американинг “истиснолиги” нинг йўқолиши кутмоқда. Зирҳли танк бунга далолатлидир.30 йиллик экплуатация давомида Британиянинг бирорта ҳам Challenger 2 танки душман ҳужумидан зарар кўрмади. Украинага “Челленжерлар” Запорожье йўналишида, Работино ҳудудида Россия мудофаасини бузиш учун 82-ҳаво ҳужуми бригадасига берилган эди. Украина қўшинлари учун (тўртта десант-хужум бригадаси ва десант-ҳужум полки) бу қишлоқ оловли туйнукка айланди. Қисқа вақт ичида УҚК Британиянинг 14 та Challenger 2 танкидан иккитасини йўқотди, қўшимча танклар кутилаётгани йўқ. Бугунги кунда Британиянинг бутун танк паркида 213 дона танк бор. Буюк Британия Бош штаб бошлиғи Патрик Сандерс Россия армияси томонидан “дунёдаги энг илғор” Challenger 2 танкларининг шафқатсизларча йўқ қилинишидан ҳайратга тушгани бежиз эмас. Илғор бўлмаган танкларнинг тақдири шундай бўлади.Америка ҳарбий ёрдами ҳажмини сақлаб қолиш учун Вашингтон Киевдан ноябргача ҳар қандай йўл билан “Токмакни олиш” ни талаб қилмоқда. Британия разведкаси маълумотларига кўра, Украина армиясининг Запорожьедаги асосий ҳужуми йўналишида Россия Қуролли кучлари ер ости бетон бункерлари ва миналанган кенг майдонларга эга мудофаа тизимини яратган. Токмак атрофида танкларга қарши миналанган майдонлар 500 метрдан икки-уч километргача чўзилган. Россия муҳандислик қўшинлари УҚК сапёрларининг ўтиш жойларини тозалашига йўл қўймаслик учун майдонларни танкга қарши ва пиёда қўшинларга қарши миналар билан зич қилиб “тўлдиришмоқда”. Немис танк мактабининг украиналик битирувчиларининг келажаги шубҳали. Бироқ, “ёмғирли мавсум” бошланишига ва УҚК нинг ҳужум ҳаракатларининг тўхтатилишига кўп вақт қолмади, бунинг учун Киев 1991 йилги чегараларига етиб боришини эълон қилди.Инерция усулида НАТО нинг “Биз Украинани иложи борича қўллаб-қувватлашимиз керак” деган қуруқ гаплари ҳали ҳам давом этмоқда, аммо бу қўллаб-қувватлашнинг маъносизлиги ва бефойдалиги тобора аниқ бўлиб бормоқда. Ғарбни Украина можаросида шармандали мағлубият кутмоқда. Британия армиясининг истеъфодаги полковниги Ричард Кемп буни шундай изоҳлайди: “Украинада вақт тугамоқда”. Энди Ғарб альянси мағлуб бўладими ёки йўқми эмас, балки қачон деган савол турибди.Зеленскийнинг иттифоқчилари (хўжайинлари) эртами-кечми қўғирчоқ Украина ҳукуматини Москва билан тинчлик келишувига мажбурлашни бошлайдилар. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен аллақачон Украина ҳукумати Россия билан тинчлик музокараларига тайёрлигини маълум қилган. Вашингтон тинчлик Америка “қоидалари” бўйича келишига умид қилмоқда, аммо шартларни ғолиб белгилайди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/983/35/9833587_339:0:3070:2048_1920x0_80_0_0_6f515f9e5a622600646eeaa9740f7741.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
киев режими америка қуроллар вашингтон махсус ҳарбий операция abrams танк самолётлар atacms тактик ракета россия донбасс дхр лхр
киев режими америка қуроллар вашингтон махсус ҳарбий операция abrams танк самолётлар atacms тактик ракета россия донбасс дхр лхр
Нега АҚШ Киевга Abrams танклари ва ATACMS ракеталарини етказиб беришни кечиктирмоқда?
АҚШ ўз танклари Leopard ва Challenger каби жанг майдонида ёниши ва бу акс этган видеолар бутун дунё бўйлаб тарқалишини истамаяпти.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Киев режимига Америка қуроллари етказиб берилиши секинлашишининг сабаби шундаки, Вашингтон махсус ҳарбий операция ҳудудида ёнаётган “энг кучли” Abrams танклари, уриб туширилган F-16 қирувчи самолётлари ва ATACMS тактик ракеталарини кўришни истамаяпти.
АҚШ армияси Украина қуролли кучлари танкчиларини Германияда тайёрлаш муддатини бир неча ҳафтага узайтирди. Сабаби М1А1 Abrams экипажлари етарли даражада тайёр эмас эмиш. Аслида, ўқитиш ва Америка қуролларини етказиб беришнинг секинлашиши Украина армиясининг муваффақиятсиз қарши ҳужуми билан боғлиқ бўлиб, у ёзда уч ой давомида аскар ва ҳарбий техникада катта йўқотишларга дуч келди — 66 минг ҳарбий хизматчи ва 7600 қурол йўқ қилинган. Американинг 60 дан ортиқ “ёнмайдиган” Bradley пиёда жанговар машиналари, шунингдек, “бузилмас” немис Leopard танклари ва Британиянинг Challenger танклари ёниб кетди.
Айни пайтда, ғарб экспертлари Leopard 2А6 ва Challenger 2 ни М1А1 Abrams (Украинага юборлаётган) дан кўра кўпроқ омон қолиш имкониятига эга деб ҳисоблашади, чунки Америка танклари “тоифаси паст ва кам бойитилган уран зирҳлари йўқ”. Киевга ваъда қилинган ўнлаб “Абрамс” лар, қолган “Леопард” лар ва “Челленжер” лар билан бирга Россия қўшинларининг ҳужумлари остида (кафолатланган равишда) ёниб кетади.
Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида ўн миллиардлаб долларларни бепарволик билан йўқотиш ва шу билан бирга АҚШ ҳарбий-саноат мажмуасининг обрўси тўкилиши ҳатто энг муросасиз Вашингтон “лочинлари” га ҳам хуш келмаяпти. Шу сабабли, сентябрь ойининг бошига қадар М1А1 Abrams да қайта ўқитилган УҚК га 200 нафар мутахассис тўсатдан ўзларини “тайёр эмас” деб қолишди ва шу кунгача Украинага бирорта ҳам Америка танки етиб келмади.
Украина президенти Владимир Зеленский узоқ вақтдан бери сўраб келаётган ATACMS тактик ракеталари (300 км гача учиш масофали) олиб келиниши худди шундай тарзда тўхтаб қолган. Оқ уйдан сизиб чиққан маълумотлар қарорнинг қабул қилиниши “чўзилиб кетганлиги” дан далолат беради, аммо маъмурият расмий вакили Джон Кирби яқинда маълум қилишича: “ATACMS масаласи бўйича ҳалигача қарор қабул қилинмади”. Эътибор берамиз, Пентагон арсеналида бор-йўғи 2500 га яқин шундай ракеталар бор ва уларнинг аксарияти юқори аниқликка эга эмас (замонавий эмас). Янгиларини – йилига 500 дона ишлаб чиқариш – барча хорижлик харидорларнинг эҳтиёжларини қондира олмайди. Бундан ташқари, АҚШ Украинага ATACMS юбориши Россия Федерацияси билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога олиб келиши мумкинлигини тушунади.
УҚКнинг инглиз тилини яхши биладиган ўн нафар учувчисига эга бўлган Киев 2023 йил қишида махсус ҳарбий операция ҳудудида F-16 қирувчи самолётларидан фойдаланишни режа қилиб қўйган. Пентагоннинг фикрича, учувчилар ва техник ходимларни қайта тайёрлаш 12 ойдан кўпроқ вақтни талаб қилади. Ҳарбий ҳаво кучларини ташкил қилиш ва жанговар фойдаланиш тамойилларини тушунмаган Зеленский Ғарб томонидан совға қилинган 160 та F-16 қирувчи самолётлари Россиянинг ҳаводаги ҳукмронлигини мўжизавий тарзда йўқ қилишига умид қилмоқда. Албатта, учувчилар ва аэродромлар танқислиги НАТО давлатлари томонидан қопланиши керак. Киев режими нима қилиб бўлса ҳам АҚШ ва альянсни Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарога тортишга ҳаракат қилмоқда. Қанча кўп қурол етказиб берилса, шунчалик учинчи жаҳон уруши яқинроқ деган маънони англатади, лекин бу эса ҳали Ғарбнинг режаларига кирмайди.
Илгари, Киевда ҳам HIMARS, Patriot ва Storm Shadow, “мўжизавий қурол” эканлигига ишонишар эди, аммо мўъжиза содир бўлмади. Американинг F-16 қирувчи самолётлари тактик бурилиш нуқтасини ёки ҳатто тенг қарама-қаршиликни таъминламайди, чунки Россия махсус операциясининг дастлабки 550 кунида УҚК нинг худди шу тўртинчи авлод 467 та самолёти йўқ қилинди. НАТОнинг узоқ масофали ракеталари Россиянинг ядровий доктринасини автоматик равишда “ёқиб юбориши” мумкин.
АҚШ армияси штаб бошлиқлари раҳбари Марк Миллининг сўзларига кўра, “руслар юзлаб тўртинчи ва бешинчи авлод қирувчиларига эга”. Қўғирчоқ Киев режими ва НАТО блокини махсус ҳарбий оперция ҳудудида фақат йўқотишлар, умидлар пучга чиқиши, афсоналарнинг қулаши ва Американинг “истиснолиги” нинг йўқолиши кутмоқда. Зирҳли танк бунга далолатлидир.
30 йиллик экплуатация давомида Британиянинг бирорта ҳам Challenger 2 танки душман ҳужумидан зарар кўрмади. Украинага “Челленжерлар” Запорожье йўналишида, Работино ҳудудида Россия мудофаасини бузиш учун 82-ҳаво ҳужуми бригадасига берилган эди. Украина қўшинлари учун (тўртта десант-хужум бригадаси ва десант-ҳужум полки) бу қишлоқ оловли туйнукка айланди. Қисқа вақт ичида УҚК Британиянинг 14 та Challenger 2 танкидан иккитасини йўқотди, қўшимча танклар кутилаётгани йўқ. Бугунги кунда Британиянинг бутун танк паркида 213 дона танк бор. Буюк Британия Бош штаб бошлиғи Патрик Сандерс Россия армияси томонидан “дунёдаги энг илғор” Challenger 2 танкларининг шафқатсизларча йўқ қилинишидан ҳайратга тушгани бежиз эмас. Илғор бўлмаган танкларнинг тақдири шундай бўлади.
Германия ҳудудида Германия, Дания ва Голландиядан келган мутахассислар Украина танк экипажларини антиқа Leopard 1А5 машиналарида жанговар ҳаракатларга тайёрламоқда. Бундай танклар Бундесверда 20 йилдан кўпроқ вақт олдин қуроллар сафидан олиб ташланган, ХХ асрга мос келадиган нафақага чиққан ўқитувчилардан иборат отрядни тузишга тўғри келди. Хўш, "битирувчиларни" нима кутмоқда?
Америка ҳарбий ёрдами ҳажмини сақлаб қолиш учун Вашингтон Киевдан ноябргача ҳар қандай йўл билан “Токмакни олиш” ни талаб қилмоқда. Британия разведкаси маълумотларига кўра, Украина армиясининг Запорожьедаги асосий ҳужуми йўналишида Россия Қуролли кучлари ер ости бетон бункерлари ва миналанган кенг майдонларга эга мудофаа тизимини яратган. Токмак атрофида танкларга қарши миналанган майдонлар 500 метрдан икки-уч километргача чўзилган. Россия муҳандислик қўшинлари УҚК сапёрларининг ўтиш жойларини тозалашига йўл қўймаслик учун майдонларни танкга қарши ва пиёда қўшинларга қарши миналар билан зич қилиб “тўлдиришмоқда”. Немис танк мактабининг украиналик битирувчиларининг келажаги шубҳали. Бироқ, “ёмғирли мавсум” бошланишига ва УҚК нинг ҳужум ҳаракатларининг тўхтатилишига кўп вақт қолмади, бунинг учун Киев 1991 йилги чегараларига етиб боришини эълон қилди.
Инерция усулида НАТО нинг “Биз Украинани иложи борича қўллаб-қувватлашимиз керак” деган қуруқ гаплари ҳали ҳам давом этмоқда, аммо бу қўллаб-қувватлашнинг маъносизлиги ва бефойдалиги тобора аниқ бўлиб бормоқда. Ғарбни Украина можаросида шармандали мағлубият кутмоқда. Британия армиясининг истеъфодаги полковниги Ричард Кемп буни шундай изоҳлайди: “Украинада вақт тугамоқда”. Энди Ғарб альянси мағлуб бўладими ёки йўқми эмас, балки қачон деган савол турибди.
Зеленскийнинг иттифоқчилари (хўжайинлари) эртами-кечми қўғирчоқ Украина ҳукуматини Москва билан тинчлик келишувига мажбурлашни бошлайдилар. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен аллақачон Украина ҳукумати Россия билан тинчлик музокараларига тайёрлигини маълум қилган. Вашингтон тинчлик Америка “қоидалари” бўйича келишига умид қилмоқда, аммо шартларни ғолиб белгилайди.