Махсус операция: 12 сентябрнинг асосий воқеалари
20:48 12.09.2023 (янгиланди: 22:30 13.09.2023)
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни давом эттирмоқда. Ўтган кун давомида УҚК 400дан ортиқ аскарини йўқотди.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 12 сентябрь ҳисоботи:
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРнинг Авдеевка, Майорск ва Андреевка аҳоли пунктларида УҚК Бош штабининг 110-механизациялашган бригадаси ва 101чи хавфсизлик бригадасининг бешта ҳужумни қайтарди. Кун давомида душман 255 дан ортиқ ҳарбийлар (ярадор ва қурбон бўлган), иккита БМП, олтита машинасини, шунингдек, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуасини йўқотди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРНинг Старомаёрское ва Урожайное аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 128-ҳудудий мудофаа бригадаси бўлинмалари жойлашган манзилларга ўт очди. УҚК йўқотишлари 140 нафар ҳарбий хизматчи, учта БТР ва иккита автомашинани ташкил қилди.
ДХРнинг Великая Новоселка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 37-денгиз пиёдалари бригадасининг ўқ-дорилар омбори ҳаво ҳужуми натижасида йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Работино ва Вербовое аҳоли пункти ҳудудида Россия қўшинлари гуруҳи УҚКнинг 47-механизациялашган ва 71-қўриқчи бригадаларининг учта ҳужумини қайтарди. Душманнинг 35 тагача аскари, бир танки, олтита БМПси, шу жумладан АҚШда ишлаб чиқарилган 3та Bradley ва учта машина йўқ қилинди.
Бундан ташқари, кун давомида артиллерияга қарши жанглар давомида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 ва М-119 гаубицалари, иккита Д-30 тўплари, Мста-Б гаубицалари, шунингдек, Украинанинг "Нота" учувчисиз аппаратларга қарши кураш станцияси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлари гуруҳи ЛХРнинг Кузмино қишлоғидан жанубда УҚКнинг 12-махсус кучлари бригадасининг ҳужум гуруҳининг ҳужумини қайтарди. Кун давомида Украинанинг 45 нафар ҳарбий хизматчиси, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта пикап ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятидаги Загоруйковка, Новоегоровка ва Синковка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 68-егерлар (ўрмончилар) бригадаси, 14 ва 32-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди. Кун давомида 25 тагача украиналик ҳарбий хизматчилар, учта машина, АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 артиллерия тизими, Францияда ишлаб чиқилган TRF-1, Д-20, гаубицалари, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва шунингдек, Туркияда ишлаб чиқилган Т-122 "Sakarya" ёппасига ўт очиш реактив тизимининг жанговар машинаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Суми вилояти Новенкое аҳоли пункти ҳудудида 106-ҳудудий мудофаа бригадаси қўмондонлик-кузатув пункти, Чернигов вилоятининг Гремячка посёлкаси ҳудудида эса А. Украинанинг 118-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Херсон йўналишида ўтган 24 соат ичида 80 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи ва бешта техника йўқ қилинди.
Артиллерияга қарши жанг пайтида АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, шунингдек, "Мста-Б" ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг иккита ўқ-дорилар омбори: 44-механизациялашган бригадаси ва 114-ҳудудий мудофаа бригадаси омборларига зарба берди. Шунингдек душманнинг 143та туманда жойлашган шахсий таркиби ва ҳарбий техникасига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ва "Ураган" реактив тизимларининг тўртта ракетани тутиб олди.
Бундан ташқари, Кодема, Липовое, Кленовое, Николаевка ва Очеретоватое аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 41 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Ҳаммаси бўлиб, махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина 467та самолёт, 248 та вертолёт, 6669 та учувчисиз учиш аппарати, 437 та зенит-ракета тизими, 11 793 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1150 та кўп марталик жанговар техника, 6346 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, шунингдек, 12927 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.