Ички йўллар фақат "Менинг йўлим" дастури асосида қурилади — президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев. АРхив сурат
Шавкат Мирзиёев. АРхив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
Oбуна бўлиш
“Менинг йўлим” дастури доирасида 2024 йилда ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 800 миллиард сўм ажратилади.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистонда бундан буён ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади. Бу ҳақида айни дамда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтаётган йўл қурилиши соҳасига бағишланган йиғилишда маълум бўлди.

“Энди қаерда ички йўл қуриш, қаердаги йўлларни таъмирлашни одамларимизнинг ўзи ҳал қилади. Шундай қилсак, лойиҳани танлаб олишда ва сифатни таъминлашда очиқлик бўлади, тўлиқ жамоатчилик назорати ўрнатилади”, - деди президент.

Хусусан, 2024 йилда ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун “Менинг йўлим” дастури доирасида 800 миллиард сўм ажратиш топширилди.
Хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқишда янгидан тузилаётган жамғарма имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Бунда, махсус ишчи гуруҳ йўл хўжалиги соҳасида инвестиция ва давлат-хусусий шериклик методологияси ва мезонларини ишлаб чиқади. Вилоят ҳокимлари билан биргаликда лойиҳалар танлаб олинади ва инвесторларни жалб қилиш учун тайёрланади.
Йиғилишда қайд этилишига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 6 йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар миқдори 3 карра ошган. Йўлсозлик компаниялари учун 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинган, 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди.
Ўтган йили ишга тушган “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва 2023 йилда аҳоли таклифлари асосида 470 та маҳаллада ички йўлларни қуриш ва таъмирланди. Уч мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди.
Ремонт дороги. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2023
Ўзбекистон йўл қурилишида янги усулга ўтади
Янгиликлар лентаси
0