https://sputniknews.uz/20230912/ozbekiston-yol-qurilishi-yangi-usul-38838120.html
Ўзбекистон йўл қурилишида янги усулга ўтади
Ўзбекистон йўл қурилишида янги усулга ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этади. Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.
2023-09-12T18:29+0500
2023-09-12T18:29+0500
2023-09-12T18:44+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/12/36937336_0:69:3072:1797_1920x0_80_0_0_be1f61dd3fa30abe1a4d9635670d7ec4.jpg
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этади. Президент Шавкат Мирзиёев йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан ўтказилган йиғилишда тегишли таклифларни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби маълум қилди.Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.Йиғилишда Мирзиёев йўл соҳасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтди.Ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган. Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.Йиғилишда йўлларни лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.Кичик, ўрта ва катта йўллар учун ҳам, шунингдек, воҳадаги йўллар билан водийдаги йўллар учун ҳам бир хил “шаблон” лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.Лойиҳаларда йўл бўйи инфратузилмасини назарда тутилган ҳолда халқаро йўлларда савдо ва сервис объектларини тартибли жойлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/12/36937336_436:57:2817:1843_1920x0_80_0_0_b46da9bd02cd2657f5c52f1cd61729f2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон йўл қурилиши янги усул ресурс усули ҳажм усули фидик стандартлари
ўзбекистон йўл қурилиши янги усул ресурс усули ҳажм усули фидик стандартлари
Ўзбекистон йўл қурилишида янги усулга ўтади
18:29 12.09.2023 (янгиланди: 18:44 12.09.2023) Давлат раҳбари йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш таклифини маъқуллади
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ўзбекистон йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этади. Президент Шавкат Мирзиёев йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан ўтказилган йиғилишда тегишли таклифларни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби
маълум қилди. Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.
“Оқибатда техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Натижа ҳаммага маълум. Аслида, давлат йўлнинг ўзига талабни белгилаб, уни сифатли қабул қилиши керак. Марҳамат, пудратчи йўлни қандай техника билан қуришини ўзи ҳал қилсин. “Ҳажм” усулининг мазмуни ҳам шу”, - деди президент.
Йиғилишда Мирзиёев йўл соҳасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтди.
Ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган. Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.
Йиғилишда йўлларни лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Кичик, ўрта ва катта йўллар учун ҳам, шунингдек, воҳадаги йўллар билан водийдаги йўллар учун ҳам бир хил “шаблон” лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
Лойиҳаларда йўл бўйи инфратузилмасини назарда тутилган ҳолда халқаро йўлларда савдо ва сервис объектларини тартибли жойлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.