Акела хато қилди: Вашингтон “ёмон одамлар” олдида ўзини камситишга мажбур
© AP Photo / Evelyn HocksteinПремьер-министр Индии Нарендра Моди и президент США Джо Байден на саммите G20 в Нью-Дели 9 сентября 2023 года.
© AP Photo / Evelyn Hockstein
Oбуна бўлиш
Нью-Делидаги G20 саммити Россия ва Хитой танқидисиз, Украина муаммосига ўта вазмин муносабат руҳида ўтди. Нашрлар АҚШнинг "қўрқитиш машинаси" бузилиб қолгани ҳақида ёзмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ню-Делида G20 декларацияси қабул қилиниши биланоқ, АҚШ да музокаралар бошланди. Қандай қилиб якуний ҳужжатда — “Катта йигирматалик” нинг муқаддас қадаҳи”да Россияга ҳужумлар йўқ, Украина масаласи эса ўта вазминлик билан тасвирланган? Америкалик делегатлар нима қилишди ва нима учун Украина масаласи муҳокама қилинган икки юз соат ичида ҳам улар Вашингтоннинг Россияга қарши позициясини татбиқ эта олмадилар?
Ҳужжатда на Россияни қоралаш, на Россия қўшинларини чиқариб ташлашга чақириқлар бор – фақат улар ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш зарурлиги ҳақидаги умумий иборалар. Чақириқларни шундай талқин қилиш ҳам мумкинки, Украина Қрим ва янги ҳудудлар билан Россиянинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши керак.
Америка дипломатлари баҳона қидиришни бошлашди: уларнинг нуқтаи назари бўйича, “декларация яхши”. Уларнинг инглиз ҳамкасблари ҳақиқатдан шунчалик узоқлашганки, “Politico” нашрига декларация “Путинни қўшинларни олиб чиқиб кетишга ва ҳудудларни Украинага қайтаришга мажбур қилишини” айтишган. Европа расмийлари норози бўлишди – агар улар ҳужжатни ўзлари ёзганларида, ҳамма нарса бутунлай бошқача бўлар эди, лекин бу ерда келишув керак эди, шунинг учун айбга буюрмайсиз.
Бу суст риторика аниқ ҳақиқатни яшира олмайди: “Йигирматалик” саммитида БРИКС га аъзо давлатлар ва уларга қўшилган Глобал Жануб вакилларининг Украина иши бўйича умумий фикри устунлик қилди. Якуний декларацияда айнан шу нарса ўз аксини топди.
Коллектив Ғарб ғарбий бўлмаган кўпчиликнинг бу қарорини камтарлик билан қабул қилишга мажбур бўлди. Бу нафақат Россиянинг дипломатик ғалабаси (гарчи Россия дипломтларига, албатта, олқишлар), бу шунчаки сиёсий, иқтисодий, ҳарбий кучларнинг ҳақиқий мувозанати жиҳатдан акс эттирилган.
Чорак аср олдин “Катта йигирматалик” “Катта еттилик” нинг ўзига хос қўшимчаси сифатида пайдо бўлди. 90 йилларнинг охирида глобал иқтисодий инқироз Глобал Жануб ва постсовет маконидаги мамлакатларда миллиардлаб маблағларни йўқотди, G7 эса бу инқироздан катта фойда кўрди. Ривожланаётган мамлакатлар билан иқтисодий муаммоларни ҳал қилишни муҳокама қилиш ғояси шу пайтда пайдо бўлди. “Катта еттилик” даги гигантлар йўналиш берадилар, қолганлари эса уларни ҳурмат билан тинглайдилар ва кўрсатмаларига амал қиладилар деб тахмин қилинган.
Бугун “Катта йигирматалик” ичидаги муносабатлар 180 градусга ўзгарган. БРИКС мамлакатлари жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуш бўйич ва иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий ривожланишда ўсиш тенденциясида “Еттилик” ни ортда қолдирди. Ғарб давлатлари таназзулга юз тутди – табиийки, улар ҳам вазиятга дипломатик таъсир воситаларини йўқотмоқда.
Америкалик журналистлар Ню-Делидаги саммитда Нарендра Модининг яккахон ижрочи бўлганидан, АҚШ президенти эса ортда қолиб, вақти-вақти билан суратга тушиш учун чиқиб турганидан ғазабланганларини яширишмаяпти.
Саммитда қабул қилинган қарорларнинг аксарияти очиқчасига Вашингтон манфаатларига зид келади ва унинг гегемонлигидан қолган қолдиқларини йўқ қилади. Жаҳон Савдо Ташкилотини ислоҳ қилиш ғояси уни Америка таъсиридан тозалашга қаратилган – бетараф кўринадиган халқаро ташкилот АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан эркин савдо тамойилининг очиқчасига бузишига кўз юмиши ақлга сиғмайдиган иш.
Ҳиндистондан Европага янги транспорт коридори АҚШни Европа Иттифоқи-Бҳарат муносабатларидан чиқариб юборади. Африка Иттифоқини “Йигирматалик”ка таклиф қилиш Вашингтон учун ўз ҳамкасбларига босим ўтказишни, уларни бойкот ва санкциялар билан қўрқитишини янада қийинлаштиради. Собиқ гегемон Россия ва Хитойни ҳаммадан четлатишга шунчалик ҳаракат қилдики, ўзи сезмаган ҳолда қувғинга айлана бошлади.
Европанинг “Politico” нашри журналистлари АҚШ президенти саммитда жаҳон сиёсатининг “ёмон одамлари” билан мулоқот қилишига тўғри келганини яширин киноя билан қайд этишди.
Либерал тилида Туркия раҳбари Режеп Эрдоған ва Саудия Арабистони раҳбари Муҳаммад бин Салмонни шундай дейишади. Илгари ҳатто Ҳиндистон Бош вазири ҳам “ёмон одам” ҳисобланарди: Американинг нуфузли ОАВлари Нарендра Модини “ўта ўнг автократ” деб атаган ва АҚШ Давлат департаменти унга виза бермаган.
Аммо у вақтлар ўтиб кетди. Энди АҚШ президенти “ёмон одамлар” га хушомадгўйлик қилишга мажбур. Европалик шарҳловчилар аввалроқ Муҳаммад бин Салмон билан қўл бериб кўришишдан бош тортган Байден (бир йил аввал учрашувда фақат мушт уриштириб қўйишган) Ню-Делида Саудия шаҳзодаси билан омма олдида қўл бериб кўришишга мажбур бўлганига жамоатчилик эътиборини қаратди. Қолаверса, ушбу қўл сиқиш – эгаси ҳуқуқларида - Нарендра Модининг ўзи томонидан муҳрланди.
Аммо замонамизнинг икки “ёмон одами” - Владимир Путин ва Си Цзиньпин - саммитда йўқ эди. Аммо уларга нисбатан ҳеч қандай танқид эшитилмади. Америка президенти гўё таҳдид ва ҳақоратларини унутганга ўхшарди ва ўзини ҳайратланарли даражада вазмин тутди. У Хитой раҳбарияти “Катта йигирматалик” саммитини 2026 йилда АҚШ да ўтказиш ғоясини маъқулламаганлиги ҳақидаги миш-мишларга ҳам изоҳ бермади.
Хитой раҳбари ҳақида Байдендан роппа-роса учта сўзни чиқариб олишга муваффақ бўлдишди. “Яхши бўлар эди”, – деди у. Яъни, агар Си Цзиньпин Ню-Делидаги саммитга келганида, хурсанд бўлишини англатади. Бори шу — “уйғурларга зулм” ҳақида, Тайванга нисбатан провокациялар ҳақида ҳеч гап йўқ.
Байденнинг маслаҳатчиси Джейк Салливан эса журналистларнинг нега Ҳиндистон раҳбарига инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича даъво қилмаётгани ҳақидаги саволларига жавобан, у саммитга “жарима карточкаларини бериш учун” келмаганлигини билдирди.
Аммо Америка расмийлари ўнлаб йиллар давомида жаҳон саҳнасида айнан шу иш билан шуғилланган эдилар – итоатсиз давлатларга жазо қўллаш, мустақил раҳбарларни барча гуноҳларда айблаш, ўзларининг қўл остидаги ОАВ лари ва нотижорат ташкилотлари ёрдамида ҳар қандай суверен сиёсатчига босим ўтказишган эди.
Ню-Делида бу қўрқитиш машинаси бузилиб қолди ва бу ҳамманинг кўз ўнгида содир бўлди. Ҳатто Вашингтоннинг европалик вассаллари ҳам Акела хато қилганини сезиб қолишди. Улар ўзлари хулоса чиқариб олишларига умид қилинмоқда.