Ўзбек курашини ЮНЕСКО рўйхатига киритиш чоралари кўрилмоқда — Мирзиёев

© МинСпорта УзбекистанаХива шаҳридаги Халқаро этноспорт фестивали.
Хива шаҳридаги Халқаро этноспорт фестивали. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
Президент Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалининг очилиши муносабати билан иштирокчиларга табрик йўллади.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбек курашини ЮНЕСКОнинг этноспорт миллий ўйинлари номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро этноспорт фестивали иштирокчиларига йўллаган табригида қайд этилди.
Табрик матнида қайд этилишича, мамлакатда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари рўйхатлари шакллантирилди.

"Ўзбек курашини ЮНЕСКОнинг этноспорт миллий ўйинлари номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш чоралари кўрилмоқда", - дейилади табрик матнида.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда ушбу анжуман биринчи бор ўтказилмоқда. Унда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ҳамда унга аъзо давлатлар вакиллари, шунингдек, 63 та мамлакатдан қарийб 930 нафар этноспорт намояндалари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Хивада Халқаро этноспорт фестивали бошланди. Унда дунёнинг 63та мамлакатидан 930 нафар спортчилар иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Миср, Россия, Беларусь, Эрон, Покистон, Исроил, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Канада, Грузия вакиллари бор. Фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган тош кўтариш мусобақасида Россиялик спортчилар ҳам иштирок этади.
Халқаро этноспорт фестивали 10 сентябрга қадар давом этади.
Международный фестиваль этноспорта в Хиве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Этноспорт фестивалининг биринчи куни: энг ёрқин лаҳзалар — фото
Янгиликлар лентаси
0