Эрон гипертовушли ракеталарнинг янги авлодини ишлаб чиқади

© AP Photo / Vahid SalemiЭрон байроғи
Эрон байроғи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2023
Oбуна бўлиш
Эрон дунёда гипертовушли қуролга эга бўлган тўртинчи давлатга айланди.
ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Эрон ҳарбийлари гипертовушли баллистик ракеталарнинг янги авлодини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Операциялар қўмондонлиги ўринбосари Аббос Нилфорушан маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Қайд этилишича, Эрон ҳарбийлари гипертовушли баллистик ракеталарнинг янги авлодини ишлаб чиқади, шунингдек, мавжуд гипертовушли ракеталарни модернизация қилади.
“Янги авлод гипертовушли баллистик ракета ишлаб чиқилмоқда... Бугун биз илгари тақдим этган Фаттоҳ гипертовушли ракетаси каби 2 минг километр масофага учадиган ракеталаримизнинг сифати ва имкониятларини яхшилашга интилмоқдамиз”, - деди у.
Эрон ўзининг биринчи маҳаллий гипертовушли баллистик ракетасини 2022 йил ноябрь ойида ишлаб чиқди. Июнь ойида Эронда бўлиб ўтган Эрон қуроллари кўргазмасида уни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳаво кучлари бошлиғи Амир Ҳожизода тақдим этди. Ракета Фаттоҳ номини олди. Ҳожизоданинг сўзларига кўра, ракета 1,4 минг километр масофага зарба бера олади.
Шунингдек, у ракета душман ҳаво мудофааси учун "деярли дахлсиз" эканлигини таъкидлади. Шундай қилиб, Эрон дунёда гипертовушли қуролга эга бўлган тўртинчи давлатга айланди. Россия ва Хитой гипертовушли қуролларга эга, Қўшма Штатлар ҳам гипертовушли қуролларни синовдан ўтказмоқда.
Янгиликлар лентаси
0