Урганч-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейс йўлга қўйилди — жадвал

© unsplash/Sardorbek UsmonovТошкент аэропорти
Тошкент аэропорти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2023
Oбуна бўлиш
Бугун HY052 рейси тегишли жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Урганч-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейс йўлга қўйилди, дея хабар берди "Uzbekistan Airways".
Айтилишича, HY052 рейси 8 сентябрь куни тегишли жадвалга мувофиқ амалга оширилади.
Жадвал:
Урганчдан жўнаб кетиш соат 23:00 да;
Тошкентга етиб келиш кейинги куни соат 00:30 да.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 1 майдан Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports” билан биргаликда маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам авиарейслар йўлга қўйилди. Мунтазам рейслар Фарғона, Наманган ёки Андижондан Бухоро, Самарқанд, Термиз, Урганчга, шунингдек, Термиз – Нукус, Самарқанд – Урганч, Бухоро – Урганч, Фарғона – Урганч каби йўналишлар бўйича ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкентдан Нукус, Урганч, Бухоро, Қарши ва Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилиб, амалдагидан икки бараваргача арзон тарифларни жорий этилади.
Янгиликлар лентаси
0