Маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам ва арзон тарифли авиарейслар йўлга қўйилади

© Uzbekistan Airwaysсамолёт Uzbekistan Airways
самолёт Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2023
Oбуна бўлиш
Тошкентдан Нукус, Урганч, Бухоро, Қарши ва Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилиб, амалдагидан икки бараваргача арзон тарифларни жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам ва арзон тарифли авиарейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган республиканинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга қаратилган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, шу йил 1 майдан Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports” билан биргаликда маҳаллий йўналишлар бўйича мунтазам авиарейслар йўлга қўйилади.
Мунтазам рейслар Фарғона, Наманган ёки Андижондан Бухоро, Самарқанд, Термиз, Урганчга, шунингдек, Термиз – Нукус, Самарқанд – Урганч, Бухоро – Урганч, Фарғона – Урганч каби йўналишлар бўйича ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкентдан Нукус, Урганч, Бухоро, Қарши ва Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилиб, амалдагидан икки бараваргача арзон тарифларни жорий этилади.
Янги ташкил этилган резидент авиакомпанияларга хорижий йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун квоталар ажратилади.
Янгиликлар лентаси
0