https://sputniknews.uz/20230908/mirziyoev-fao-bosh-direktor-kelishuv-38682585.html
Ўзбекистон ва ФАО ўртасида ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди
Ўзбекистон ва ФАО ўртасида ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилди.
2023-09-08T09:29+0500
2023-09-08T09:29+0500
2023-09-08T11:07+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
озиқ-овқат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/08/38682879_0:93:1280:813_1920x0_80_0_0_9f620225736e9e79d6fa55de6a6fa1cc.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётган бугунги хавф-хатарларга қарши, шу жумладан минтақа даражасида курашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.Аграр тармоқни ривожлантиришдаги номутаносибликлар, сув ресурсларининг танқислиги, қўшимча қиймат яратишнинг узун ва самарасиз занжирлари, логистикадаги узилишлар ва бошқалар барқарор ривожланиш учун асосий хатарлар сифатида қайд этилди.Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг техник кўмагида ташкил этилган мазкур конференсия 7–8 сентябрь кунлари давом этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/08/38682879_212:111:1075:758_1920x0_80_0_0_d43e1746316cf66ac679c3562a927bd0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев бмт озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори цюй дунъюй
шавкат мирзиёев бмт озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори цюй дунъюй
Ўзбекистон ва ФАО ўртасида ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди
09:29 08.09.2023 (янгиланди: 11:07 08.09.2023) Шавкат Мирзиёев БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюйни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Учрашувда озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётган бугунги хавф-хатарларга қарши, шу жумладан минтақа даражасида курашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Аграр тармоқни ривожлантиришдаги номутаносибликлар, сув ресурсларининг танқислиги, қўшимча қиймат яратишнинг узун ва самарасиз занжирлари, логистикадаги узилишлар ва бошқалар барқарор ривожланиш учун асосий хатарлар сифатида қайд этилди.
“Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 2030 йилга қадар мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурига қишлоқ хўжалигини илмий тадқиқотлар ва инновациялар асосида модернизация қилиш, аграр соҳани рақамлаштириш, молиявий қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан воситаларини амалга ошириш ва агроозиқ-овқат тизимини бошқаришнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшма тадбирларни киритишга келишиб олинди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади. Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг техник кўмагида ташкил этилган мазкур конференсия 7–8 сентябрь кунлари
давом этади.