Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иш бошлади — кун тартиби
12:04 07.09.2023 (янгиланди: 13:35 07.09.2023)
© Министерство сельского хозяйстваСамарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади
Oбуна бўлиш
Конференция фаолиятининг якунлари асосида Самарқанд декларацияси қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Бугун Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг техник кўмагида ташкил этилган мазкур конференсия 7–8 сентябрь кунлари давом этади.
© Министерство сельского хозяйстваСамарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади
Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади
Тадбирда 15 та мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлари, 8 мамлакатдан вазир ўринбосарлари, 13 мамлакатнинг юқори даражадаги дипломатлари ва 30 дан зиёд халқаро ҳамда илмий ташкилотлар, шунингдек молия институтлари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёевнинг Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция қатнашчиларига йўллаган мурожаатини бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
© Министерство сельского хозяйстваСамарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади
Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўз ишини бошлади
“Замонавий технологиялар ва қишлоқ хўжалиги техникаси ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги фермерлар учун бир хилда очиқ ва ҳамёнбоп бўлиши керак. Биз халқаро молия институтларини ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг “яшил технологиялар”дан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқишга чақирамиз”, - дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик ҳамда озиқ-овқат юклари ҳаракатини тартибга соладиган қоидаларни соддалаштириш тарафдори. Савдо йўллари хавфсизлиги ва очиқлигини таъминлаш давлатлараро муносабатларда ўзгармас тамойил бўлиб қолиши зарур.
© Министерство сельского хозяйстваВ Самарканде начал работу международная конференция по продовольственной безопасности
В Самарканде начал работу международная конференция по продовольственной безопасности
"Конференция фаолиятининг якунлари асосида Самарқанд декларацияси қабул қилинади. Ҳужжат халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. Томонлар иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг камайиши, ерлар деградациясини асосий чақириқлар сифатида эътироф этишади", - дейилади вазирлик хабарида.
Самарқанд декларациясида иштирокчи мамлакатларнинг қуйидаги мақсадлари қайд этилади:
қишлоқ хўжалигини экологик жиҳатдан энг хавфсиз, биохилма-хилликни қўллаб-қувватлайдиган усулда, сув ресурсларидан оптимал фойдаланган ҳолда ривожлантириш;
аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирларнинг соғлом овқатланишига кўмаклашиш, мактабда овқатланиш комплекс дастурларини жорий қилиш;
аёлларнинг агроозиқ-овқат тизимлари трансформациясидаги улушини ошириш учун қишлоқ жойлардаги аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш;
давлат миқёсида кичик ва оилавий хўжаликларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишлаб чиқариш, табиий ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.
Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида 26 мамлакатдан 150 дан зиёд хорижий олимлар ва Ўзбекистоннинг 200 нафар олими иштирокида давра суҳбати ўтказилади. Иштирокчилар қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини муҳокама қилишади.