Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон ЕОИИнинг МДҲдаги савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринни эгаллади – Глазьев

© Евразийская экономическая комиссияЕИК ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳ йиғилиши
ЕИК ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳ йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2023
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ ташкил этилгандан буён Ўзбекистон билан ўзаро товар айирбошлаш уч бараварга ўсди
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги (МДҲ) савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) интеграция ва макроиқтисодиёт бўйича вазири Сергей Глазьев ЕИК ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳ йиғилишида маълум қилди.
Тадбир 6 сентябрь куни Самарқандда Сергей Глазьев ва Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов раислигида бўлиб ўтди.

“ЕИК ва Ўзбекистоннинг яқин ҳамкорлиги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳажми ўсиши билан боғлиқ амалий натижаларга олиб келмоқда. Бизни ишни бошлаган пайтимизни айнан шуни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйгандик”, - деди Глазьев.

Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ ташкил этилгандан буён Ўзбекистон билан ўзаро товар айирбошлаш уч бараварга ўсди ва ЕОИИнинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдоси ҳажмининг деярли ярми Ўзбекистонга тўғри келади.
Йиғилиш давомида 2025 йилгача қадар техник тартибга солиш тизимларини яқинлаштириш, умумий электрон платформалар ва божхона маъмурчилиги, санитария, фитосанитария ва ветеринария назорати соҳасида онлайн тизимларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
ЕОИИ ишбилармонлар кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини тайёрлаш, “Шимол - Жануб” халқаро транспорт йўлагини ривожлантириш, Иттифоқнинг “Евроосиё агроэкспресс” ва темир йўл юк ташувларини рақамлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда муҳандис-техник мутахассисликлари бўйича кадрларни биргаликда тайёрлаш ҳам муҳокамалар марказида бўлди.
Бадриддин Абидов Ўзбекистон ва ЕИК ҳамкорлигига ижобий баҳо берди. У Ўзбекистон ЕОИИдаги кузатувчи мақомидан максимал равишда фойдаланишдан манфаатдор экани ва ЕОИИ амалга ошираётган қатор лойиҳаларга қўшилишга тайёрлигини қайд этди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари ЕОИИ давлатлари билан муқобил логистик йўналишларни шакллантириш ғоясини қўллаб-қувватлади. “Евроосиё агроэкспресс” лойиҳасининг салоҳияти юқори эканини таъкидлади.
“Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида янги йўналиш ривожланиб бораётгани қувонарли. Ишбилармонлар доираси ҳамкорлигини назарда тутяпман. Тадбиркорлар мулоқоти савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосидир”, - деди Абидов.
Ўзбекистон 2020 йил декабрида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олди. 2021 йил 30 апрель куни Қозонда ЕИК ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Комиссия ва Ўзбекистон ҳукуматининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлари режаси тасдиқланган. Меморандумга мувофиқ, қўшма ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Мавзуга оид:

ЕОИИ ягона энергетика бозори Ўзбекистонга нима беради — эксперт
ЕОИИ қандай кенгаяди ва Ўзбекистон унга қачон қўшилади
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо айланмаси қандай ўсмоқда
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 18 фоизга ошди – Арипов
Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлиги барқарор ривожланмоқда — Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0