Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ягона энергетика бозори Ўзбекистонга нима беради — эксперт

© Sputnik / Владимир ТрефиловЭксперт Финансового университета при Правительстве РФ, ведущий аналитик Фонда национальной энергетической безопасности Игорь Юшков.
Эксперт Финансового университета при Правительстве РФ, ведущий аналитик Фонда национальной энергетической безопасности Игорь Юшков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Oбуна бўлиш
Игорь Юшковнинг фикрича, ягона бозор ўзаро ҳамкорликни осонлаштиради ва, эҳтимол, энергия ресурслари нархини янада пасайишига олиб келади.
ТОШКEНТ, 4 сен – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ягона энергия бозорини яратиш устида ишламоқда. Бу нимани англатади ва бундай бозорнинг пайдо бўлиши Ўзбекистон ва ЕОИИ ўзаро ҳамкорлигига қандай таъсир қилишини Россия Миллий энергетика хавфсизлиги жамғармаси эксперти Игорь Юшков Sputnik мухбирига тушунтириб берди.
Экспертнинг фикрича, ягона энергия бозорининг яратилиши Иттифоқ мамлакатлари жараёнларни синхронлаштириши ва энергетика соҳасида умумий “ўйин қоидалари”ни қабул қилишини англатади. Ушбу жараённинг натижаларидан бири бозор иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини соддалаштириш бўлади.

"Умумий ўйин қоидалари белгиланиши ва умумий бозор яратилиши компаниялар томонидан тижорат шартномалари тузиш ва ўзаро муносабатларни соддалаштиради", - деб таъкидлади Игор Юшков.

Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ҳозир ҳам ривожланиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистон Россиянинг "Газпром" компанияси билан газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Ягона энергия бозори бундай ҳамкорликни соддалаштиради.
Бундай бозорнинг яна бир ижобий томони — энергия ресурсларининиг нисбатан арзон (рақобат таъсирида) нархларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли бор. Аммо бу ягона бозор доирасидаги ўзаро муносабатлар қандай ташкил этилишига боғлиқ, деб тушунтирди Юшков.
“Агар (бўлажак ягона бозорда - таҳр.) қоидалар Россиянинг ички газ бозоридаги каби бўлса, масалан, Ўзбекистонга газ етказиб беришни нафақат "Газпром", балки "Роснефт" ва "Новотек" каби йирик газ ишлаб чиқарувчилар ҳам амалга ошириши мумкин бўлса, улар ушбу бозорларда бир-бири билан рақобатлашса, истеъмолчи яхшироқ нархларга эга бўлиши мумкин ", деди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида "UzGaztrade" АЖ “Газпром экспорт” билан икки йиллик шартнома имзолаган эди. Келишув доирасида Россия 2023 йилнинг 1 октябридан бошлаб Ўзбекистонга кунига тўққиз миллион куб метр табиий газ етказиб беришни бошлайди. Йиллик ҳажми қарийб икки миллиард 800 миллион куб метрни ташкил қилиши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0