Ўзбекистонда 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғурта тўлиқ жорий этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаТошкент шаҳридаги 22-сонли оилавий поликлиника.
Тошкент шаҳридаги 22-сонли оилавий поликлиника. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2023
Oбуна бўлиш
2024-2026 йилларда уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи асослари бўйича ҳар куни қисқа хабарлар юборилади.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Ўзбекистон бўйлаб 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғурта тўлиқ жорий этилади. Бу ҳақда 6 сентябрь куни президент томонидан имзоланган тегишли фармонда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, соғлиқни сақлаш вазири ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Шунингдек, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти этиб қайта ташкил этилди.
Институтнинг асосий вазифалари:
соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашиш ҳамда олдини олиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг барқарор тиббий маданиятини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
илғор ва мақбул хорижий тажриба асосида соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг устувор йўналишлари, ўрта муддатли ва узоқ муддатли ривожланиш сценарийлари ва стратегиялари бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
тиббий статистикани шакллантириш ва юритиш, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда халқаро стандартлар ва методикаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тиббиёт соҳасидаги статистик маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш.
Шунингдек, 2024-2026 йилларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланишни тизимли тарғиб қилиш ва оммалаштириш дастури ишлаб чиқилади.

Ҳужжатга кўра, уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи асослари бўйича ҳар куни қисқа хабарлар (SMS) юборилади.

Бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилинади, радиомаслаҳатлар тақдим қилинади ва буклетлар тарқатилади.
Қолаверса, халқаро ташкилотлар ва хорижий консалтинг компаниялари иштирокида 2023 йил якунига қадар илғор хорижий тажриба асосида “Аҳоли саломатлиги – 2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 1 июлидан Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилди. Навоий ва Сирдарё вилоятларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш электрон шаклда амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0