https://sputniknews.uz/20230301/ozbekistonda-tibbiy-malumotnomalar-toliq-elektron-shaklga-otkaziladi-32580786.html
Ўзбекистонда тиббий маълумотномалар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
Ўзбекистонда тиббий маълумотномалар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий маълумотномалар бериш босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилишини маълум қилди. 01.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-01T14:46+0500
2023-03-01T14:46+0500
2023-03-01T14:46+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
навоий вилояти
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/481/80/4818006_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_ede902975b6b3ec6c9910cf1baa480ff.jpg
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилиши босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш Навоий ва Сирдарё вилоятларида 1 июлдан, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 1 октябрдан, республиканинг бошқа ҳудудларида 2024 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклга ўтказилади.Хабарга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади.Шунингдек, 2023 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади. 2023 йил якунига қадар ногиронлиги бўлган шахсларни амбулатор ва стационар шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами 30 минг нафарга етказилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 18-40 ёшли 12,6 миллион аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилиши ҳақида маълум қилинганди.
ўзбекистон
навоий вилояти
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/481/80/4818006_157:0:1057:675_1920x0_80_0_0_24e8a2144412ba3eb6196ac1cf7e6fd6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), навоий вилояти, сирдарё
жамият, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), навоий вилояти, сирдарё
Ўзбекистонда тиббий маълумотномалар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий маълумотномалар бериш босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистонда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилиши босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни бериш Навоий ва Сирдарё вилоятларида 1 июлдан, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 1 октябрдан, республиканинг бошқа ҳудудларида 2024 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклга ўтказилади.
Хабарга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади.
Шунингдек, 2023 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади. 2023 йил якунига қадар ногиронлиги бўлган шахсларни амбулатор ва стационар шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўлами 30 минг нафарга етказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 18-40 ёшли 12,6 миллион аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилиши ҳақида
маълум қилинганди.