https://sputniknews.uz/20230906/u-23-osiyo-kubogi-saralash-bahs-ozbekiston-afgoniston-38618304.html
U-23 Осиё кубоги саралаш баҳслари: бугун Ўзбекистон жамоаси Афғонистонга қарши ўйнайди
U-23 Осиё кубоги саралаш баҳслари: бугун Ўзбекистон жамоаси Афғонистонга қарши ўйнайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўйин Тошкентдаги “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади.
2023-09-06T12:00+0500
2023-09-06T12:00+0500
2023-09-06T12:01+0500
спорт
ўзбекистон
тошкент
афғонистон
футбол
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/10/34984344_0:45:1280:765_1920x0_80_0_0_e545108204dcbc2de7a32f9d9a2e9429.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Афғонистонга қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубогининг саралаш босқичида баҳсларга киришади.Улар дастлабки турда Афғонистонга қарши майдонга чиқишади.Ўйин соат 19:00 да “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. Учрашувга кириш бепул.Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 6-12 сентябрь кунлари футбол бўйича 2024 йилги U-23 Осиё кубогининг саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг барча ўйинлари соат 19:00 га белгиланди.Ўзбекистон 9 сентябрь куни Гонконг, 12 сентябрь куни эса Эрон билан ўйнайди.Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 15 апрель-3 май кунлари Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион турнир вазифасини ўтаб беради. Унда дастлабки 3 ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри Олимпиада йўлланмасига эга бўлади. Тўртинчи ўрин эгаси қитъалараро плей-офф босқичи орқали курашни давом эттиради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/10/34984344_76:0:1204:846_1920x0_80_0_0_bdb240d54819a15bfc98b40a885d7819.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон афғонистон u-23 осиё кубоги саралаш баҳслар “жар” стадиони футбол
ўзбекистон афғонистон u-23 осиё кубоги саралаш баҳслар “жар” стадиони футбол
U-23 Осиё кубоги саралаш баҳслари: бугун Ўзбекистон жамоаси Афғонистонга қарши ўйнайди
12:00 06.09.2023 (янгиланди: 12:01 06.09.2023) Ўйин Тошкентдаги “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Афғонистонга қарши майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА)
хабар берди. Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи U-23 Осиё кубогининг саралаш босқичида баҳсларга киришади.
Улар дастлабки турда Афғонистонга қарши майдонга чиқишади.
Ўйин соат 19:00 да “ЖАР” стадионида бўлиб ўтади. Учрашувга кириш бепул.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 6-12 сентябрь кунлари футбол бўйича 2024 йилги U-23 Осиё кубогининг саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг барча ўйинлари соат 19:00 га белгиланди.
Ўзбекистон 9 сентябрь куни Гонконг, 12 сентябрь куни эса Эрон
билан ўйнайди.Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 15 апрель-3 май кунлари Қатарда U-23 Осиё кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун лицензион турнир вазифасини ўтаб беради. Унда дастлабки 3 ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри Олимпиада йўлланмасига эга бўлади. Тўртинчи ўрин эгаси қитъалараро плей-офф босқичи орқали курашни давом эттиради.