Махсус операция: 6 сентябрнинг асосий воқеалари
22:02 06.09.2023 (янгиланди: 10:28 07.09.2023)
© Sputnik / Валентин Капустин / Медиабанкка ўтишАэродром базирования самолетов ВКС РФ в зоне проведения спецоперации
© Sputnik / Валентин Капустин
/ Oбуна бўлиш
Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни муваффақиятли давом эттирмоқда. Ўтган кун давомида душманнинг қурбон бўлган ва яраланган аскарлари сони 600 дан ошди.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина ҳудудида олиб бораётган махсус ҳарбий операцияснинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 6 сентябрь ҳисоботи:
Россия Аэрокосмик кучлари ўтган тунда УҚКнинг диверсион гуруҳлари ўқув базасига узоқ масофали юқори аниқликдаги қурол билан гуруҳли зарба берди. Зарба нишонга тегди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРНинг Клешеевка, Орехово-Василевка, Химик, Невелское ва Маринка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 80-ҳаво десант бригадаси, 110-механизациялашган ва 59-мотоўқчилар бригадаларининг 10та ҳужумини қайтарди. Артемовск шаҳри ҳудудида УҚКнинг 17-танк бригадаси ишчи кучи ва техникаси тўпланган позицияга зарба берилди.
Кун давомида ушбу йўналишда 285 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, битта танк, иккита БМП, бешта техника, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, "Рапира" тўпи, учувчисиз аппаратлар бошқариш маркази йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи Новодонецкое аҳоли пункти яқинидаги УҚКнинг 38-механизациялашган бригадаси ҳужумини қайтарди.
Урожайное ва Новодонецкое аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникаси тўпланган позицияларга зарба берилди. Душманнинг ушбу йўналишдаги йўқотишлари 180 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, бешта танк, иккита зирҳли жанговар машина, иккита автомашина, Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси, иккита "Гвоздика" ўзиюрар гаубицаси ва Д-20 тўпини ташкил этди.
Запорожье йўналишида Россия қўшинлари гуруҳи Вербовое ва Работино аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 4та ҳужумини қайтарди. Россия қўшинларининг тактик позициясида ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Кун давомида 40 тагача украиналик ҳарбий хизматчилар, бир танк, иккита зирҳли жанговар машина, иккита пикап, иккита АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими, АҚШда ишлаб чиқарилган учта М109 Paladin ўзиюрар артиллерия мосламаси, Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 тўпи, иккита Мста- Б", иккита Д-30 гаубицаси ва иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Свердловка посёлкаси ҳудудида тактик вазиятни яхшилади. Сергеевка посёлкаси ҳудудида УҚКнинг 95-ҳаво ҳужуми бригадаси ҳужум гуруҳининг иккита ҳужуми қайтарилди. Кун давомида душманнинг йўқотишлари 40 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина, АҚШда ишлаб чиқарилган М109 Paladin ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-30 гаубицасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" кучлар гуруҳи ЛХРнинг Червоная Диброва ва Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚКнинг 12-махсус кучлари бригадаси ва 63-механизациялашган бригадасининг иккита ҳужумни қайтарди. Кун давомида 50ка яқин украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита зирҳли жанговар машина, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Херсон йўналишида ҳаво ва артиллерия зарбалари натижасида душманнинг 65 нафар ҳарбий хизматчиси, тўртта машинаси ва Мста-Б гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси 103 та туманда душманнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида 12 та АҚЎҲШда ишлаб чиқилган HIMARS ва "Ураган" реактив тизимларининг 12та ракеталарини тутиб олди.
Бундан ташқари, Макеевка, Новоникольское, Меловатка, Берестовое, Пшеничное, Семеновка, Ольшана ва Крынки аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 17 та учувчисиз аппарати уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 467 самолёт, 248 вертолёт, 6426 учувчисиз учиш аппарати, 435 зенит-ракета тизимлари, 11696 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1148 реактив тизимлар жанговар техникаси, 6253 та дала артиллерия тизимлари ва миномётлари ҳамда 12749 дона махсус ҳарбий техникасини йўқотди.