https://sputniknews.uz/20230905/yuneskoning-parijdagi-qarorgohida-abu-rayhon-beruniy-korgazmasi-ochildi-38594901.html
ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Абу Райҳон Беруний кўргазмаси очилди — фото
ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Абу Райҳон Беруний кўргазмаси очилди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.
2023-09-05T17:19+0500
2023-09-05T17:19+0500
2023-09-05T17:19+0500
маданият
ўзбекистон
саида мирзиёева
франция
париж
юнеско
кўргазма
абу райҳон беруний
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/05/38595261_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_a0f3ac2e35d225162c9d4b701878d2b7.jpg
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Кеча, 4 сентябрь куни ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.Таъкидланишича, лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.Қайд этилишича, ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган.У, шунингдек, Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини маълум қилган.“Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНЕСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади”, - деб ёзади Мирзиёева.
ўзбекистон
париж
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/05/38595261_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_197645ecdbd901c659d4c2da04250739.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
юнеско абу райҳон беруний
юнеско абу райҳон беруний
ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Абу Райҳон Беруний кўргазмаси очилди — фото
Таъкидланишича, лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Кеча, 4 сентябрь куни ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева
маълум қилди. Таъкидланишича, лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.
Қайд этилишича, ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган.
“Ўйлайманки, ушбу лойиҳа Европа жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотиб, буюк алломаларимиз мероси билан фахрланадиган ўзбек замини ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади”, - деб ёзади Мирзиёева.
У, шунингдек, Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини маълум қилган.
“Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНЕСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади”, - деб ёзади Мирзиёева.