Хитой ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиради — Си Цзиньпин
09:26 05.09.2023 (янгиланди: 11:13 05.09.2023)

© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
Си Цзиньпин: Хитой ШҲТ давлатлари билан ҳуқуқий ҳамкорликни чуқурлаштиради.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатлари билан ҳуқуқ соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирлари йиғилиши иштирокчиларига йўллаган табрик мактубида маълум қилди.
“Хитой ШҲТга аъзо бошқа давлатлар билан янги даврда ҳуқуқ ва суд бошқаруви соҳасида алмашинув ва ҳамкорликни доимий равишда чуқурлаштириш учун ишлашга тайёр”, - дейилади табрик матнида.
Сешанба куни Шанхайда ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг ўнинчи йиғилиши очилди.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон киради. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка. 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Беларусни ташкилотга қабул қилиш тартибини бошлаш тўғрисидаги ҳужжат қабул қилинган эди.