Махсус операция: 5 сентябрнинг асосий хабарлари
21:56 05.09.2023 (янгиланди: 11:34 06.09.2023)
© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПодготовка штурмовых групп ВДВ на полигоне в южном секторе СВО
© Sputnik / РИА Новости
/ Oбуна бўлиш
Россия Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш бўйича махсус ҳарбий операцияни муваффақиятли давом эттирмоқда. Кун давомида душманнинг қурбон бўлган ва яраланган аскарлари сони 700дан ошди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги кун давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Мудофаа вазирлиги 5 сентябрь ҳисоботи:
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРнинг Клешеевка ва Веселое аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг тўртта ҳужумини қайтарди. Кун давомида душман йўқотишлари 225 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли машина, тўққизта машина, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва "Град" реактив тизими жанговар машинасини ташкил қилди.
ДХРнинг Первомайское аҳоли пункти ҳудудида учувчисиз аппаратларини бошқариш пункти йўқ қилинди.
Запорожье йўналишида Россия кучлари гуруҳи Работино қишлоғи ҳудудидаги УҚКнинг 47-механизациялашган бригадасининг иккита ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 170 га яқин ҳарбий хизматчилар, иккита танк, учта зирҳли жанговар машина, тўртта автомобиль, учта АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва М119 гаубицаси, шунингдек, Германияда ишлаб чиқарилган "Panzerhaubitze-2000" ўзиюрар артиллерия мосламаси, Британияда ишлаб чиқарилган FH-70 тўпи ва иккита Д-20 ва Д-30 гаубицалари йўқ қилинди.
Орехов шаҳри яқинида УҚКнинг 46-аэромобил бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Торское ва ЛХРнинг Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 63 ва 67-механизациялашган бригадаларининг учта ҳужумни қайтарди.
Душман йўқотишлари 70 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, учта зирҳли жанговар техника, Польшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мосламаси ва Д-20 гаубицасини ташкил этди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харьков вилоятининг Синковка, Песчаное, Берестовое ва Стелмаховка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг ишчи кучи ва техникасига зарба берди. Кун давомида 50ка яқин украиналик ҳарбий хизматчи, иккита машина ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи ДХРнинг Угледар ва Макаровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК ишчи кучи ва техникасига комплекс зарба берди. Урожайное посёлкаси ҳудудида қўпорувчилик-разведка гуруҳи ҳаракатлари тўхтатилди. Душман йўқотишлари 175 нафар ҳарбий хизматчи, тўртта машина ва иккита Д-20 ва Д-30 гаубицаларини ташкил қилди.
Херсон йўналишида кун давомида 40 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита диверсион-разведка гуруҳи, иккита автомашина ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 132 та туманда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди.
Угледар шаҳри яқинидаги УҚКнинг 72-механизациялашган бригадаси ва Раздоливка қишлоғи яқинидаги УҚКнинг 8-тоғ-ҳужум бригадаси қўмондонлик пунктларига зарба берилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари кун давомида 21 та АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизими ва "Ураган" тизими ракеталарини тутиб олди.
Бундан ташқари, ЛХРнинг Тополевка, Залиман, Краснореченское, ДХРнинг Берестовое, Петровское, Семигоре, Веселее, Запорожье вилоятининг Харьково, Романовское, Мирное, Очеретоватое, Херсон вилоятининг Голая Пристань ва Новая Маячка аҳоли пунтклари ҳудудларида Украинанинг 33 та учувчисиз аппаратларини йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 467 та самолёт, 248 та вертолёт, 6409 та учувчисиз учиш аппарати, 435 та зенит-ракета мажмуаси, 11653 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1148 та реактив тизимлар жанговар техникаси, 6230 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12 715 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.