Қайси ҳудудда ёмғир ёғади — Ўзбекистонда 3 сентябрь учун об-ҳаво
© Sputnik / Актан ТемиркановТошкент шаҳри
© Sputnik / Актан Темирканов
Oбуна бўлиш
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Эртага, 3 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари +35 даражагача исийди, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкентда шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15-17, кундузи +28-30 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10-15, кундузи +25-30 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12-17, кундузи +27-32 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13-18, кундузи +27-32 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12-17, кундузи +25-30 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10-15, кундузи +20-25 даража бўлади.