https://sputniknews.uz/20230902/dehli-abu-rayhon-beruniy-haykal-38500531.html
Деҳлида Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилиши кутилмоқда
Деҳлида Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Абу Райҳон Беруний ҳайкалини Жамия Миллия Исламия билим юртининг гавжум майдончасида ўрнатиш режалаштирилмоқда.
2023-09-02T09:43+0500
2023-09-02T09:43+0500
2023-09-02T09:43+0500
жамият
ҳиндистон
ўзбекистон
ҳайкал
отм
абу райҳон беруний
ибн сино
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/02/38500388_0:42:481:314_1920x0_80_0_0_e42d47effabff47554fc06939aec308e.jpg
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Деҳли шаҳрида буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади, дея хабар берди "Дунё" АА.Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исламия (Jamia Millia Islamia - JMI) университети ҳудудида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади.Айтилишича, Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов ва университет ректори профессор Нажма Ахтар учрашуви чоғида бу ҳақда келишувга эришилди.Абу Райҳон Беруний ҳайкалини олий билим юртининг ҳуқуқшунослик, хорижий тиллар департаменти, дизайн ва инновация департаменти, араб-ҳинд маданият маркази ва бошқа бўлинмалари туташган гавжум майдончада ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳайкал университетга Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.Ўқув жараёнида Шарқ олимлари, жумладан, буюк ўзбек алломаларининг ноёб асарларини ўрганишга ҳам катта эътибор қаратилади. Таълим масканининг иккита биноси Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино номлари билан аталган.Маълумот учун, Жамия Миллия Исламия университети мамлакатнинг етакчи олий таълим масканларидан бири ҳисобланади. Бу ерда ҳуқуқ, гуманитар фанлар ва тиллар, нафис санъат, табиий фанлар, ижтимоий фанлар, инженерия ва технологиялар, таълим, меъморчилик, стоматология, бошқарув тадқиқотлари каби қатор йўналишларда мутахассислар тайёрланади. 20 минг нафар талабага 1000 нафар профессор ва ўқитувчилар дарс беради.Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида "Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. Шунингдек, 4-8 сентябрь кунлари Париж шаҳрида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш доирасида халқаро кўргазма ҳамда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20221009/qomusiy-alloma-abu-rayhon-beruniy-haqida-28952514.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/02/38500388_0:0:481:362_1920x0_80_0_0_a2bb0b1833c8eb6db90d0033e5afe610.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
деҳли абу райҳон беруний ҳайкал jamia millia islamia - jmi ўзбекистон элчиси дилшод аҳатов университет ректор профессор нажма ахтар
деҳли абу райҳон беруний ҳайкал jamia millia islamia - jmi ўзбекистон элчиси дилшод аҳатов университет ректор профессор нажма ахтар
Деҳлида Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилиши кутилмоқда
Абу Райҳон Беруний ҳайкалини Жамия Миллия Исламия билим юртининг гавжум майдончасида ўрнатиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Деҳли шаҳрида буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исламия (Jamia Millia Islamia - JMI) университети ҳудудида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади.
Айтилишича, Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов ва университет ректори профессор Нажма Ахтар учрашуви чоғида бу ҳақда келишувга эришилди.
“Учрашув чоғида профессор Нажма Ахтар Абу Райҳон Берунийнинг бой илмий меросига юқори баҳо бериб, унинг "Китоб ул-ҳинд" асари Ҳиндистон ҳақида ёзилган илк ноёб илмий асарлардан бири эканини таъкидлади. Шу боис қомусий олим ҳайкали унинг жаҳон ҳамжамияти, жумладан, ҳинд халқи олдидаги хизматларининг юксак эътирофи рамзи бўлади”, дейилади хабарда.
Абу Райҳон Беруний ҳайкалини олий билим юртининг ҳуқуқшунослик, хорижий тиллар департаменти, дизайн ва инновация департаменти, араб-ҳинд маданият маркази ва бошқа бўлинмалари туташган гавжум майдончада ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳайкал университетга Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.
Ўқув жараёнида Шарқ олимлари, жумладан, буюк ўзбек алломаларининг ноёб асарларини ўрганишга ҳам катта эътибор қаратилади. Таълим масканининг иккита биноси Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино номлари билан аталган.
Маълумот учун, Жамия Миллия Исламия университети мамлакатнинг етакчи олий таълим масканларидан бири ҳисобланади. Бу ерда ҳуқуқ, гуманитар фанлар ва тиллар, нафис санъат, табиий фанлар, ижтимоий фанлар, инженерия ва технологиялар, таълим, меъморчилик, стоматология, бошқарув тадқиқотлари каби қатор йўналишларда мутахассислар тайёрланади. 20 минг нафар талабага 1000 нафар профессор ва ўқитувчилар дарс беради.
Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида "Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО — Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этишни қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. Шунингдек, 4-8 сентябрь кунлари Париж шаҳрида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш доирасида халқаро кўргазма ҳамда тадбирлар
ўтказилиши режалаштирилган.