Ўзбек балети Болшой театр саҳнасига чиқишга тайёрланмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Мен Большой театр саҳнасида рақс тушишни болалигимдан орзу қилардим, дейди ўзбекистонлик балерина Элмира Юсупова.
Ўзбекистонлик санъаткорлар “Лазги - қалб ва севги рақси" спектаклини Москва Болшой театрининг тарихий саҳнасида намойиш этишади. Айни дамда улар бўлажак гастролга тайёргарлик кўришмоқда. Sputnik мухбири улар билан суҳбат қилди.
“Болалигимда мен Болшой театри санъаткорлари иштирокида кўп видеоларни томоша қилганман. Лекин ўзим ҳам у ерда рақсга тушишимга ишонмасдим", - дейди А.Навоий номидаги Ўзбекистон Катта театри солисти Элмира Юсупова.
Элмира Большой театрда асосан классик балет спектакллари, ўзгармас қоидалар (канон) асосида ижро этиш одат эканини таъкидлаб, ўзбекистонлик артистлар бу саҳнага ўз миллий услубидаги лазги рақсини олиб чиқаётганидан бироз ҳаяжонда эканини айтади.

"Шу сабабли ҳам мен, катта иштиёқ билан, имкон қадар яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қилаяпман. Умид қиламанки бизнинг томоша уларга манзур бўлади", - дейди санъаткор.

Тўлиқ интервьюни видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0