https://sputniknews.uz/20230831/si-tszinpin-shavkat-mirziyovni-mustaqillik-kuni-bilan-tabrikladi-38466354.html
Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади
Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табрикламоқда. 31.08.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-08-31T20:34+0500
2023-08-31T20:34+0500
2023-09-01T11:47+0500
ўзбекистон
хитой
табрик
мустақиллик куни
самимий табрик
си цзинпин
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28225962_0:53:3066:1778_1920x0_80_0_0_699fb1fd723447762e494dc3ed24d1d5.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади. Ўз табрик сўзида Хитой етакчиси Ўзбекистонда ўтказилган конституцион реформани юқори баҳолади ҳамда Ўзбекистон билан муносабатларни алоҳида қадрлашини билдирди. "Бу йил Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён алоҳида муҳим йил бўлди. Мамлакатингизда янги Конституция бўйича референдум ва муддатидан олдин Президент сайлови муваффақиятли ўтказилиб, Ўзбекистоннинг юксалиши ва бардавом тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Сизнинг раҳнамолигингиз остида Янги Ўзбекистон барпо этилишида янада катта ютуқларга эришилишига ишонаман.Жорий йилнинг май ойида Сиз “Марказий Осиё–Хитой” саммитида иштирок этдингиз ва Хитойга давлат ташрифини амалга оширдингиз. Биз Хитой-Ўзбекистон умумий тақдир ҳамжамиятини барпо этиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим келишувларга эришдик."Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун жорий йил октябрь ойида яна Хитойга келишингизни интиқлик билан кутиб қоламан.Биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва бахт-саодат тилайман!" - дейилади Хитой етакчисининг табрик сўзида.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/10/28225962_167:0:2898:2048_1920x0_80_0_0_5b1a6aad39c6e7b82502fbe80eb40042.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, хитой, табрик, мустақиллик куни, самимий табрик, си цзинпин, шавкат мирзиёев
ўзбекистон, хитой, табрик, мустақиллик куни, самимий табрик, си цзинпин, шавкат мирзиёев
Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади
20:34 31.08.2023 (янгиланди: 11:47 01.09.2023) Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги билан табрикламоқда.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади.
Ўз табрик сўзида Хитой етакчиси Ўзбекистонда ўтказилган конституцион реформани юқори баҳолади ҳамда Ўзбекистон билан муносабатларни алоҳида қадрлашини билдирди.
"Бу йил Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён алоҳида муҳим йил бўлди. Мамлакатингизда янги Конституция бўйича референдум ва муддатидан олдин Президент сайлови муваффақиятли ўтказилиб, Ўзбекистоннинг юксалиши ва бардавом тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратилди. Сизнинг раҳнамолигингиз остида Янги Ўзбекистон барпо этилишида янада катта ютуқларга эришилишига ишонаман.
Жорий йилнинг май ойида Сиз “Марказий Осиё–Хитой” саммитида иштирок этдингиз ва Хитойга давлат ташрифини амалга оширдингиз. Биз Хитой-Ўзбекистон умумий тақдир ҳамжамиятини барпо этиш ва мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор муҳим келишувларга эришдик.
"Бир макон, бир йўл" учинчи халқаро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун жорий йил октябрь ойида яна Хитойга келишингизни интиқлик билан кутиб қоламан.
Мен Хитой-Ўзбекистон муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаман. Сиз билан ўрнатилган ҳамкорлик муносабатларимиз ва шахсий дўстлигимизни юксак қадрлайман. Давлатларимизнинг ҳар томонлама стратегик шериклигининг барқарор ва изчил ривожлантириш ҳамда хитой-ўзбек ҳамжамиятининг қурилишига янги туртки бериш учун Сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёрман.
Биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва бахт-саодат тилайман!" - дейилади Хитой етакчисининг табрик сўзида.