Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция: 30 августнинг асосий воқеалари

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота экипажа тяжелой огнеметной системы ТОС-1А ЦВО на Краснолиманском направлении.
Работа экипажа тяжелой огнеметной системы ТОС-1А ЦВО на Краснолиманском направлении. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли кучлари УҚКнинг ўндан ортиқ ҳужумини қайтарди, 50 кишга яқин диверсион гуруҳини йўқ қилди. Кун давомида Украина 800дан ортиқ аскарини йўқотди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.

Мудофаа вазирлигининг 30 август ҳисоботи:

Россия Федерацияси Қуролли кучлари 30 августга ўтар кечаси душман қўмондонлик-назорат ва разведка пунктларига узоқ масофали ҳаво ва денгиздан юқори аниқликдаги қуроллар билан гуруҳли зарба берди. Барча нишонга олинган объектларга зарба етиб борди.
Донецк йўналишида "Жануб" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Белогоровка, Зайцево ва Красногоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг бешта ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 380 нафар ҳарбий хизматчи (ҳалок бўлди ва яраланган), тўртта зирҳли жанговар машина, еттита техника, Д-20 ва Мста-Б гаубицалари, "Рапира" танкка қарши тўпини ташкил қилди.
ДХРнинг Пречистовка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 35-денгиз пиёдалари бригадасининг ўқ-дорилар ва ёқилғи омборларига зарба берилди.
Запорожье йўналишида Россия кучлари Работино ва Вербовое аҳоли пунктлари ҳудуида УҚКнинг 46 ва 82-ҳаво-десант бригадаларининг тўққизта ҳужумини қайтарди. УҚК кун давомида 85 нафаргача ҳарбий хизматчилари, бир танки, учта зирҳли жанговар машинаси, иккита пикапи, учта АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими ва учта М119 гаубицалари, "Гвоздика", "Богдан" ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган AS-90 ўзиюрар артиллерия мосламаларини йўқотди.
Купянск йўналишида "Ғарб" кучлар гуруҳи Харков вилоятининг Синковка, ЛХРнинг Сергеевка ва Новогоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 43, 115 механизациялашган ва 68-егерь бригадаларининг учта ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 100 нафаргача ҳарбий хизматчи, учта зирҳли жанговар техника, учта автомашина, иккита АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М109 тўпи, Д-30 гаубицаси, "Гвоздика" ва Полшада ишлаб чиқарилган "Краб" ўзиюрар артиллерия мажмуасини ташкил этди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи Серебрянский ўрмон хўжалиги ҳудудида УҚКнинг 42-механизациялашган бригадаси ҳужумини қайтарди. Душман йўқотишлари 60 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина ва иккита автомобилни ташкил қилди.
Жанубий Донецк йўналишида "Шарқ" кучлар гуруҳи Запорожье вилояти Новодаровка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг ишчи кучи ва техникаси тўпланган ҳудудга зарба берди. Душман йўқотишлари 120 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар техника, тўртта техника, шунингдек, Д-20 ва Д-30 гаубицаларини ташкил этди.
Херсон йўналишида масофадан берилган зарбалар натижасида 15 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, иккита автомашина ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси УҚКнинг 138 та позицияда жойлашган ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди. ДХРнинг Ровно аҳоли пункти ҳудудида Донецк тезкор-тактик гуруҳи штаб-квартираси, шунингдек, УҚК 24-механизациялашган бригадасининг алоқа маркази вайрон қилинди.
Қора денгиз флоти ҳарбий-денгиз авиацияси самолёти УҚКнинг 50 кишгача десантлари бўлган тўртта тезюрар ҳарбий катерини йўқ қилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS реактив тизими ракетасини тутиб олди.
Бундан ташқари, ЛХРнинг Шипиловка, ДХРнинг Спорное, Зелений Гай, Верхнеторецкое, Водяное Запорожье вилоятининг Очеретоватое, Пятихатки, Тарасовка ва Бердянск аҳоли пунктлари ҳудудларида Украинанинг 28 та учувчисиз аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина Қуролли кучлари жами 466 та самолёт, 247 та вертолёт, 6234 та учувчисиз учиш аппарати, 433 та зенит-ракета мажмуаси, 11570 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1146 та ёппасига ўт очиш реактив тизими жанговар техникаси, 6128 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 12528 дона махсус ҳарбий автомобилларини йўқотди.
Янгиликлар лентаси
0