https://sputniknews.uz/20230830/bolalar-muzeylar-bepul-kirish-tartib-38386703.html
Болаларнинг музейларга бепул кириш тартиби қандай
Болаларнинг музейларга бепул кириш тартиби қандай
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан, кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, давлат музейларига бепул кириш тартиби жорий этилади.
2023-08-30T12:54+0500
2023-08-30T12:54+0500
2023-08-30T12:54+0500
маданият
ўзбекистон
музей
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/15/36146080_0:176:3017:1873_1920x0_80_0_0_a8b4343c8adfd89de21727497f56ff03.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан, кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, давлат музейларига бепул кириш тартиби жорий этилади.АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова бепул кириш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди.Объектларга бепул кириш тартибига кўра, республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болалар:Бунда ташриф буюрувчи 18 ёшгача бўлган болалар тегишли объектлар кассасига таваллуд саналарини тасдиқловчи паспорт ёки ID карталарини тақдим этишлари лозим бўлади.Ёш санъат ихлосмандлари маданият ўчоқларига гуруҳ бўлиб ёки якка тартибда ташриф буюришлари мумкин.Объектларга бепул киритилган ташрифчиларга хизмат кўрсатиш, жумладан, экскурсия хизмати ташриф буюрувчилар учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.Таълим ва тарбия муассасалари гуруҳ бўлиб бепул киришда ташриф буюрувчиларнинг таркиби, болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни объектлар маъмуриятига камида 3 кун олдин ёзма равишда тақдим этиши талаб этилади.Ёш саёҳатчилар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи икки нафаргача масъул шахсга объектларга бепул киришига рухсат берилади.
https://sputniknews.uz/20220518/ozbekistondagi-eng-ommabop-muzeylari-malum-boldi-24633136.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/15/36146080_144:0:2875:2048_1920x0_80_0_0_a46b6d03dfed16223841551cbc314d58.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
музей бепул кириш тартиб ўзбекистон маълумот
музей бепул кириш тартиб ўзбекистон маълумот
Болаларнинг музейларга бепул кириш тартиби қандай
Республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болалар, жумладан, ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "Очиқ эшиклар куни" доирасида музейларга бепул кириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан, кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, давлат музейларига бепул кириш тартиби
жорий этилади. АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова бепул кириш тартиби ҳақида батафсил
маълумот берди.Объектларга бепул кириш тартибига кўра, республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болалар:
ҳар йилнинг 2–8-сентябрь кунлари ўтказиладиган "Музейлар ҳафталиги" доирасида;
ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "Очиқ эшиклар куни" доирасида;
ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари маданият муассасаларига бепул киритилади.
Бунда ташриф буюрувчи 18 ёшгача бўлган болалар тегишли объектлар кассасига таваллуд саналарини тасдиқловчи паспорт ёки ID карталарини тақдим этишлари лозим бўлади.
Ёш санъат ихлосмандлари маданият ўчоқларига гуруҳ бўлиб ёки якка тартибда ташриф буюришлари мумкин.
Объектларга бепул киритилган ташрифчиларга хизмат кўрсатиш, жумладан, экскурсия хизмати ташриф буюрувчилар учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.
Таълим ва тарбия муассасалари гуруҳ бўлиб бепул киришда ташриф буюрувчиларнинг таркиби, болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи масъул шахс тўғрисидаги маълумотларни объектлар маъмуриятига камида 3 кун олдин ёзма равишда тақдим этиши талаб этилади.
Ёш саёҳатчилар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи икки нафаргача масъул шахсга объектларга бепул киришига рухсат берилади.