Болаларга айрим объектларга бепул киришга рухсат берилади — янги тартиб

© Маданий мерос агентлиги“Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик” музейи
“Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик” музейи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2023
Oбуна бўлиш
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 18 ёшгача бўлган болаларнинг кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Энди 18 ёшгача бўлган болалар маданий мерос объектларига бепул кириши мумкин бўлади. Бу ҳақда 8 май куни президент томонидан имзоланган тегишли фармонда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб республика фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан, кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилади.
Бундай тартиб янги таҳрирдаги Конституциянинг 78-моддасида белгиланган болалар ва ёшларда халқнинг бой маданий меросидан фахрланиш, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини шакллантиришга оид қоидаларни амалга ошириш мақсадида тадбиқ этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0