Эроннинг БРИКС ва ШҲТга аъзолиги санкцияларга қарши курашишда ёрдам беради – Раисий

© AFP 2023 / YAMIL LAGEИброҳим Раисий, архив сурат
Иброҳим Раисий, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Эрон раҳбари мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти икки бирлашманинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга имкон беришини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Эроннинг БРИКС ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ)га қўшилиши мамлакатга Ғарб санкцияларининг салбий оқибатларини енгиб ўтишга ёрдам беради. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раисий маълум қилди.
“Бизнинг глобал альянс БРИКСдаги аъзолигимиз ва минтақавий Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қўшилишимиз АҚШ санкцияларига қарши курашишда ўз ролини ўйнаши мумкин”, - деди Раисий Теҳрондаги матбуот анжуманида.
Эрон раҳбари мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти икки бирлашманинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга имкон беришини таъкидлади.
“Биз кўплаб имкониятларимизни инобатга олиб, Эроннинг БРИКС ва ШҲТга аъзолиги ҳамда бошқа минтақавий бирлашмалардаги иштироки жуда самарали деб ҳисоблаймиз. Бу ўзаро самара берувчи, зеро Эрон аъзолигидан бирлашмаларнинг барча иштирокчилари, жумладан, бизнинг ўзимиз фойда кўришимиз мумкин”, - дея хулоса қилди Раисий.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланди. 2024 йил 1 январидан республика БРИКСнинг тўлақонли аъзоси бўлади.
Янгиликлар лентаси
0