https://sputniknews.uz/20230704/eron-shht-tolaqonli-azo-36529527.html
Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзоси бўлди
Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзоси бўлди
Sputnik Ўзбекистон
2022 йил 15 сентябрь куни Эрон томони Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолаган эди.
2023-07-04T15:06+0500
2023-07-04T15:06+0500
2023-07-04T16:08+0500
дунёда
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535240_222:133:3072:1736_1920x0_80_0_0_7d123c7f21ba951a3f70b869f2f4dbc8.jpg
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланди. Бу ҳақида ШҲТнинг бугун Ҳиндистонда имзоланган Нью-Деҳли декларациясида қайд этилган. Эрон президенти Иброҳим Раисий ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашида сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, тўлақонли аъзолик хавфсизлик, иқтисодий ривожланиш ва суверенитет учун шароитларни яхшилайди.Экспертларнинг фикрича, Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши ташкилот иштирокчилари ўртасидаги савдо-сотиқ ривожланишига янги туртки беради. Эрон стратегик муҳим иттифоқчи сифатида Кавказ ва Марказий Осиёнинг хавфсизлигини кучайтиришга ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари, Афғонистондаги вазиятни изга солишда муҳим рол ўйнаши мумкин ва бу ташкилот мақсадларидан бирига жавоб беради.2022 йил 15 сентябрь куни Эрон томони Самарқандда ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолади, 27 ноябрда эса миллий парламент Эроннинг ташкилотга кириши тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Мажбуриятлар тўғрисидаги меморандум қонун лойиҳаси 2023 йил 25 январда қабул қилинди.ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо. Эрон билан доимий аъзолар сони 9 тага етди. Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Миср ва Қатарга мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш бўйича меморандумлар имзоланди. Баҳрайн, Мальдив ороллари, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянма ҳам мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олади.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535240_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_5b7eb7e6045ccc2a9b5b0b7ad9e65d74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон штҳ аъзо қарор
Эрон ШҲТнинг тўлақонли аъзоси бўлди
15:06 04.07.2023 (янгиланди: 16:08 04.07.2023) Эрон — бугунги замонда ўз қадриятларига содиқлигини йўқотмаган, бой тарих ва маданиятга эга бўлган иқтисодий қудратли ҳамкордир.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланди. Бу ҳақида ШҲТнинг бугун Ҳиндистонда имзоланган Нью-Деҳли декларациясида қайд этилган.
“Аъзо давлатлар Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат сифатида қабул қилинишининг тарихий аҳамиятини таъкидладилар”, — дейилади ҳужжатда.
Эрон президенти Иброҳим Раисий ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашида сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, тўлақонли аъзолик хавфсизлик, иқтисодий ривожланиш ва суверенитет учун шароитларни яхшилайди.
Экспертларнинг фикрича, Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши ташкилот иштирокчилари ўртасидаги савдо-сотиқ ривожланишига янги туртки беради. Эрон стратегик муҳим иттифоқчи сифатида Кавказ ва Марказий Осиёнинг хавфсизлигини кучайтиришга ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари, Афғонистондаги вазиятни изга солишда муҳим рол ўйнаши мумкин ва бу ташкилот мақсадларидан бирига жавоб беради.
2022 йил 15 сентябрь куни Эрон томони
Самарқандда ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни
имзолади, 27 ноябрда эса миллий парламент Эроннинг ташкилотга кириши тўғрисидаги қонун лойиҳасини
қабул қилди. Мажбуриятлар тўғрисидаги меморандум қонун лойиҳаси 2023 йил 25 январда қабул қилинди.
ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо. Эрон билан доимий аъзолар сони 9 тага етди.
Кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар – Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.
Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Миср ва Қатарга мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш бўйича меморандумлар имзоланди. Баҳрайн, Мальдив ороллари, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянма ҳам мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олади.