https://sputniknews.uz/20230828/uaz-ozbekiston-avtomobil-yigishn-38299977.html
УАЗ Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўймоқчи
УАЗ Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўймоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Ульяновск автомобиль заводи (УАЗ) Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бунинг учун Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” технопарки майдони кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда технопарк матбуот хизмати хабар берди.
2023-08-28T12:31+0500
2023-08-28T12:31+0500
2023-08-28T14:19+0500
иқтисод
тошкент вилояти
чирчиқ
технопарк
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/393/54/3935413_0:218:3252:2047_1920x0_80_0_0_5ed8fd5017537409d8f9ce483faa25fe.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Россиянинг Ульяновск автомобиль заводи (УАЗ) Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бунинг учун Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” технопарки майдони кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда технопарк матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, технопарк ва УАЗ вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишган.Россия заводи вакиллари делегациясига резидент мақомини олган инвесторлар учун қандай имкониятлар мавжудлиги сўзлаб берилган.Аввалроқ “АвтоВАЗ” бош директори Максим Соколов компания Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилгани хабар қилинган эди.Ульяновск автомобиль заводи (УАЗ) 1941 йилда ташкил этилган. УАЗ савдо маркаси остида юқори ўтиш қобилиятига эга тўлиқ ғилдиракли енгил ва кам тоннали юк-йўловчи автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2000 йилдан SOLLERS автомобиль концерни таркибига киради.
https://sputniknews.uz/20221202/chirchiq-texnoparkida-qanday-mahsulotlar-ishlab-chiqarilmoqda---video-30437435.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/393/54/3935413_501:361:2749:2047_1920x0_80_0_0_c8e07cff9ae5c561aaeff44782e12a99.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
уаз ўзбекистонда автомобиль йиғиш чирчиқ технопарк
уаз ўзбекистонда автомобиль йиғиш чирчиқ технопарк
УАЗ Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўймоқчи
12:31 28.08.2023 (янгиланди: 14:19 28.08.2023) Россия автомобиль заводи вакиллари “Чирчиқ” технопарки фаолияти билан танишишди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Россиянинг Ульяновск автомобиль заводи (УАЗ) Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бунинг учун Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” технопарки майдони кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда технопарк матбуот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, технопарк ва УАЗ вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишган.
“УАЗ вакиллари Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўйиш ниятини билдирди ва бунинг учун технопарк майдонларини кўриб чиқмоқда”, - дейилган хабарда.
Россия заводи вакиллари делегациясига резидент мақомини олган инвесторлар учун қандай имкониятлар мавжудлиги сўзлаб берилган.
Аввалроқ “АвтоВАЗ” бош директори Максим Соколов компания Ўзбекистонда автомобиль йиғишни йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилгани
хабар қилинган эди.Ульяновск автомобиль заводи (УАЗ) 1941 йилда ташкил этилган. УАЗ савдо маркаси остида юқори ўтиш қобилиятига эга тўлиқ ғилдиракли енгил ва кам тоннали юк-йўловчи автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2000 йилдан SOLLERS автомобиль концерни таркибига киради.