https://sputniknews.uz/20230828/rossiya-qoshinlari-ikki-yonalishda-oz-pozitsiyalarini-yaxshiladi-38305389.html
Россия қўшинлари икки йўналишда ўз позицияларини яхшилади
Россия қўшинлари икки йўналишда ўз позицияларини яхшилади
Sputnik Ўзбекистон
Россия қўшинлари Краснолиманский ва Маринский йўналишидаги вазиятни яхшилади, деди “Россия 24” телеканали эфирида Донецк Халқ Республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин.
2023-08-28T15:32+0500
2023-08-28T15:32+0500
2023-08-28T16:30+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
денис пушилин
донецк халқ республикаси (дхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/11/36046605_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_d6ecbd49cbc522b35b66744f73f4452c.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Россия қўшинлари Красний Лиман ва Маринька йўналишидаги вазиятни яхшилади, деди “Россия 24” телеканали эфирида Донецк Халқ Республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин.Жанубий Донецк йўналишида - ДХРнинг Запорожье вилояти билан туташган жойида - Урожайное, Старомаёрское ва Приютное аҳоли пунктлари ҳудудида жанглар давом этмоқда. Украина Қуролли кучлари катта йўқотишларга дучор бўлмоқда ва натижага эриша олмаяпти, дея таъкидлади минтақа раҳбари вазифасини бажарувчи.Авдеевка йўналишида РФ ҳарбийлари кулранг зонани кенгайтиришга ва ўз позицияларини яхшилашга муваффақ бўлишди. Қуролли кучлар Часовой Яр ва Ивановское туманларидаги душман тўпланган жойларига зарба беришди.“Рақиб у ерда (Красний Лиман йўналишида. – таҳр.) тўпланиб, вазиятни ўзгартириш учун куч йиғишга ҳаракат қилмоқда, бироқ айтишимиз мумкинки, қўшимча сафарбарликсиз Украина қўшинлари вазиятни тубдан ўзгартириши имкони йўқ", - деди ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи.Душман Клешчеевка-Андреевка-Курдюмовка чизиғидаги баландликларни ҳам эгаллашга уринди, аммо Россия ҳарбийлари барча ҳужумларни муваффақиятли қайтарди, дея қўшимча қилди Пушилин.4-июн куни Украина Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида НАТО кучлари томонидан тайёрланган ва хорижий техника билан қуролланган жанговар бригадаларни ташлаб, қарши ҳужумга ўтди. Владимир Путин таъкидлаганидек, душман натижаларга эриша олмади ва Ғарб кураторлари "аксил ҳужум" курсидан ҳафсаласи пир бўлганлиги аниқ.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/11/36046605_251:0:2982:2048_1920x0_80_0_0_6459c207ff341f881225e03c7fc38756.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия қўшинлари икки йўналишда ўз позицияларини яхшилади
россия қўшинлари икки йўналишда ўз позицияларини яхшилади
Россия қўшинлари икки йўналишда ўз позицияларини яхшилади
15:32 28.08.2023 (янгиланди: 16:30 28.08.2023) Пушилин: Россия Қуролли кучлари Красний Лиман ва Марьинка йўналишларида ўз позицияларини яхшилади.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Россия қўшинлари Красний Лиман ва Маринька йўналишидаги вазиятни яхшилади, деди “Россия 24” телеканали эфирида Донецк Халқ Республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин.
"Вазият анча кескинлигича қолмоқда. Душман қаердадир ўз позицияларини қайтариб олишга, қаердадир баландликларни эгаллашга ҳаракат қилмоқда", - деди у.
Жанубий Донецк йўналишида - ДХРнинг Запорожье вилояти билан туташган жойида - Урожайное, Старомаёрское ва Приютное аҳоли пунктлари ҳудудида жанглар давом этмоқда. Украина Қуролли кучлари катта йўқотишларга дучор бўлмоқда ва натижага эриша олмаяпти, дея таъкидлади минтақа раҳбари вазифасини бажарувчи.
"Бизнинг бўлинмаларимиз душманнинг ҳам шахсий таркиби, ҳам техникасини йўқотиши учун кенг қамровли чоралар кўрмоқда", - деди Пушилин.
Авдеевка йўналишида РФ ҳарбийлари кулранг зонани кенгайтиришга ва ўз позицияларини яхшилашга муваффақ бўлишди. Қуролли кучлар Часовой Яр ва Ивановское туманларидаги душман тўпланган жойларига зарба беришди.
“Рақиб у ерда (Красний Лиман йўналишида. – таҳр.) тўпланиб, вазиятни ўзгартириш учун куч йиғишга ҳаракат қилмоқда, бироқ айтишимиз мумкинки, қўшимча сафарбарликсиз Украина қўшинлари вазиятни тубдан ўзгартириши имкони йўқ", - деди ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи.
Душман Клешчеевка-Андреевка-Курдюмовка чизиғидаги баландликларни ҳам эгаллашга уринди, аммо Россия ҳарбийлари барча ҳужумларни муваффақиятли қайтарди, дея қўшимча қилди Пушилин.
4-июн куни Украина Жанубий Донецк, Артёмовск ва Запорожье йўналишларида НАТО кучлари томонидан тайёрланган ва хорижий техника билан қуролланган жанговар бригадаларни ташлаб, қарши ҳужумга ўтди. Владимир Путин таъкидлаганидек, душман натижаларга эриша олмади ва Ғарб кураторлари "аксил ҳужум" курсидан ҳафсаласи пир бўлганлиги аниқ.