Ўзбекистонда ишдан олиш ва тайинловлар — 21 августдан 28 августгача

© Sputnik / Алексей ВитвицкийПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Oбуна бўлиш
Sputnik ўтган ҳафта давомида Ўзбекистон Республикасининг турли идораларида амалга оширилган лавозимга тайинлаш ва лавозимдан олиш бўйича маълумотларни тўплади.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Президенти администрациясида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Президент ёрдамчилари
Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
© Telegram/Saida MirziyoyevaСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Саида Мирзиёева
Азиз Магрупов ҳам президент ёрдамчиси этиб тайинланди.
Президент маслаҳатчилари
Равшан Гулямов президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
Алишер Султанов президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
© Пресс-служба Минэнерго УзбекистанаМинистр энергетики Узбекистана Алишер Султанов
Министр энергетики Узбекистана Алишер Султанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Министр энергетики Узбекистана Алишер Султанов
Шухрат Ғаниев президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
Музаффар Камилов президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
Ғофуржон Мирзаев президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
Дониёр Кадиров президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Администрация департаментлари раҳбарлари
Комил Алламжонов Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
CC BY-SA 4.0 / Ubaydullaev.kh / Комил Алламжонов, Пресс-секретарь Президента Узбекистана
Комил Алламжонов, Пресс-секретарь Президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Комил Алламжонов, Пресс-секретарь Президента Узбекистана
Одил Абдурахманов Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
Кахрамон Куранбаев Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
Алишербек Пайгамов Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
Нодиржон Абдурахимов Президент Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
Уткиржон Кодиров Президент Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига тайинланди.
Бундан ташқари, Улугбек Курбанов Президент протоколининг раҳбари, Шерзод Асадов Президент матбуот котиби, Саидлазиз Саидкаримов Президент Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
ТИВ
Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фурқат Сидиков ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. У 2022 йилнинг 14 ноябридан Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ўз фаолиятини олиб борган. 2023 йил 3 март куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланган.
© Из личного архива Фурката СидиковаФуркат Сидиков, новый посол Узбекистана в США.
Фуркат Сидиков, новый посол Узбекистана в США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Фуркат Сидиков, новый посол Узбекистана в США.
Вазирлар Маҳкамаси
Тохиржон Рапиков Бош вазир ўринбосарининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Бош вазир котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимидан озод қилинди.
Янгиликлар лентаси
0