КХШТ штаби бошлиғи ташкилот кенгайишини истисно қилмади

© Sputnik / Арам Нерсесян / Медиабанкка ўтишФлаги государств, входящих в Организацию Договора о коллективной безопасности, архивное фото
Флаги государств, входящих в Организацию Договора о коллективной безопасности, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Oбуна бўлиш
КХШТ штаби бошлиғи Африка мамлакатлари билан қўшма машғулотлар ўтказилиши мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) штаби бошлиғи генерал-полковник Анатолий Сидоров ташкилот кенгайиши ва кузатувчилар рўйхати тўлдирилишини истисно қилмади.
“Биз Лотин Америкасидан, Африкадан ва бошқа қитъалардан ҳамкорлар ва кузатувчилар бўлса, қабул қилишга тайёрмиз. Биз сиз билан бир ҳафта олдин БРИКС таркиби қандай бўлишини аниқ айта олармидик? Шахсан мен айта олмасдим. Давлат раҳбарлари қарор қилишди ва БРИКС таркиби 6 та давлат билан кенгайди. КХШТ билан ҳам худди шундай бўлиши мумкин”, - деди Сидиров брифинг давомида.
Бундан ташқари, КХШТ штаби бошлиғи Африка мамлакатлари билан қўшма машғулотлар ўтказилиши мумкинлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, КХШТ кузатувчилари ва ҳамкорлари учун механизм мавжуд. У бу мақомда қабул қилинувчи мамлакатларга муайян ҳуқуқ ва айрим мажбуриятларни тақдим этади.
КХШТга ҳозир Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Россия аъзо.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2023
Москва КХШТ давлатлари Ғарбнинг эътибори кучайганини танқид қилишига ишонч билдирди
Янгиликлар лентаси
0