https://sputniknews.uz/20230819/moskva-kxsht-davlatlari-garb-etibor-tanqid-ishonch-38014909.html
Москва КХШТ давлатлари Ғарбнинг эътибори кучайганини танқид қилишига ишонч билдирди
Москва КХШТ давлатлари Ғарбнинг эътибори кучайганини танқид қилишига ишонч билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Лавров: Москванинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва КХШТдаги ҳамкорлари “дўстона бўлмаган давлатлар томонидан катта босим остида”.
2023-08-19T12:02+0500
2023-08-19T12:02+0500
2023-08-19T12:02+0500
дунёда
дунё янгиликлари
россия
ғарб
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
сергей лавров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/06/35740515_453:37:3021:1482_1920x0_80_0_0_7d57f6cf00d99be81684855c6340b8bc.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Москва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлатлари сўнгги пайтларда Ғарб эътиборининг кучайганини танқид қилишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, КХШТ давлатлари сўнгги пайтларда ўз мамлакатларига Ғарбнинг эътибори кучайганига танқидий ёндошмоқда ва ҳарбий-сиёсий кескинликни кучайтиришга қаратилган режаларга ўзларини жалб қилишларига йўл қўймайди.Вазир таъкидлаганидек, Москванинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва КХШТдаги ҳамкорлари “дўстона бўлмаган давлатлар томонидан катта босим остида”.Ғарб пойтахтлари амалдорлари Россияга қарши ноқонуний санкцияларни “айланиб ўтишга қарши” бўйича “маслаҳатлар” ўтказиш учун мунтазам равишда уларга ташриф буюришади, деди Лавров.Лавров КХШТ ҳақида гапирар экан, ушбу ташкилотдаги ўзаро ҳамкорлик асоси унга аъзо барча давлатларнинг тенглик ва манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари эканлигини таъкидлади.“Ишончимиз комилки, иттифоқчиларимиз сўнгги пайтларда Ғарбнинг ўз мамлакатларига эътибор кучайганига танқидий ёндошмоқдалар ва ҳарбий-сиёсий кескинликни кучайтиришга қаратилган режаларга аралашишга йўл қўйишмайди”, — деди вазир.Россия ўз қўшнилари ва ҳамкорларидан ҳеч кимга бошқалар билан ўзаро алоқа ўрнатишни тақиқламайди, лекин у ҳар доим бизнинг қонуний манфаатларимиз ҳисобга олинишини сўрайди, деди Лавров."Ўйлайманки, улар бизни эшитишади", деб қўшимча қилди у.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/06/35740515_847:50:2979:1649_1920x0_80_0_0_9da6ba31c55f353f1e544db0165ff859.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва сергей лавров еоии кхшт ғарб
москва сергей лавров еоии кхшт ғарб
Москва КХШТ давлатлари Ғарбнинг эътибори кучайганини танқид қилишига ишонч билдирди
Лавров: Москванинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва КХШТдаги ҳамкорлари “дўстона бўлмаган давлатлар томонидан катта босим остида”.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Москва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) давлатлари сўнгги пайтларда Ғарб эътиборининг кучайганини танқид қилишига ишонч билдирди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, КХШТ давлатлари сўнгги пайтларда ўз мамлакатларига Ғарбнинг эътибори кучайганига танқидий ёндошмоқда ва ҳарбий-сиёсий кескинликни кучайтиришга қаратилган режаларга ўзларини жалб қилишларига йўл қўймайди.
Вазир таъкидлаганидек, Москванинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва КХШТдаги ҳамкорлари “дўстона бўлмаган давлатлар томонидан катта босим остида”.
Ғарб пойтахтлари амалдорлари Россияга қарши ноқонуний санкцияларни “айланиб ўтишга қарши” бўйича “маслаҳатлар” ўтказиш учун мунтазам равишда уларга ташриф буюришади, деди Лавров.
“Гап таҳдид ва шантаж орқали иттифоқчиларимизни Россия билан мутлақо қонуний ҳамкорликдан воз кечишга мажбурлаш уринишлари ҳақида кетмоқда”, деди у.
Лавров КХШТ ҳақида гапирар экан, ушбу ташкилотдаги ўзаро ҳамкорлик асоси унга аъзо барча давлатларнинг тенглик ва манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари эканлигини таъкидлади.
“Ишончимиз комилки, иттифоқчиларимиз сўнгги пайтларда Ғарбнинг ўз мамлакатларига эътибор кучайганига танқидий ёндошмоқдалар ва ҳарбий-сиёсий кескинликни кучайтиришга қаратилган режаларга аралашишга йўл қўйишмайди”, — деди вазир.
“Умуман олганда, биз учинчи давлатлар ва ассоциациялар билан алоқаларни ривожлантириш орқали ЕОИИ ва КХШТдаги иттифоқчиларимиз ушбу ташкилотлар доирасидаги мажбуриятларига зид қадамлар қўймаслигини кутамиз. Шу билан бирга, бошқа давлатларга “ҳаётни ўргатиш” ёки улар қандай ва кимлар билан муносабатлар ўрнатишини кўрсатиш бизнинг қоидаларимизга кирмайди”, — деди вазир.
Россия ўз қўшнилари ва ҳамкорларидан ҳеч кимга бошқалар билан ўзаро алоқа ўрнатишни тақиқламайди, лекин у ҳар доим бизнинг қонуний манфаатларимиз ҳисобга олинишини сўрайди, деди Лавров.
"Ўйлайманки, улар бизни эшитишади", деб қўшимча қилди у.